url
stringlengths
33
166
name
stringlengths
5
141
description
stringlengths
0
16.1k
isbn
stringlengths
5
37
num_pages
stringlengths
2
4
year_published
stringclasses
20 values
https://asaxiy.uz/uz/product/lev-tolstoj-tirilish
Lev Tolstoy: Tirilish
Киборлар жамиятининг аъзоси бўлган Нехлюдов никоҳланмаган ота-онадан туғилган, вояга етгач исловатхонадан паноҳ топган, охир-оқибат каторгага ҳукм қилинган Катерина Маслованинг тақдирида ўзини айбдор деб ҳисоблайди. Виждони олдидида жавоб берар экан, у қизга яхшилик қилибгина ўзини маънавий азоблардан халос қилиши , керак бўлса унга уйланишга аҳд қилиши китобхонни инсон руҳининг нақадар улуғворлигини тан олишга чорлайди. Севимли адибимиз Асқад Мухтор таъбири билан айтганда, "Толстой- буюк халқнинг қалби ва овози, эзгулик ва мардлик тимсоли. У битмас-туганмас хазина , ҳамма жойда ҳозиру нозир виждон ҳакамидир. Бу -доимий ташналик, бир умр изланиш, руҳий безовталик . Қадимги юнонларнинг Гомер ҳақида айтган гапини Толстойга ҳам қўллаш мумкин: у шундай саҳоватли бойликки, қанча олишга қурбинг етса, шунча беради"
null
592
2019
https://asaxiy.uz/uz/product/sanzhar-huzha-adam-lotin-kirill
Sanjar Xo‘ja: Qadam (lotin, kirill)
"Қадам" - шунчаки тавсия ёки таржима асар эмас, у том маънода бир инсоннинг "мен"ини топгунча бўлган узун ва машаққатли йўлнинг тафсилоти, рўбару келинган ҳолатларни изоҳловчи ҳаётий фактлар ҳамда мисоллар йиғиндисидир. Агар сиз бугун ўзингизни ўзгартирмоқчи ёки қайсидир мақсадингизга эришмоқчи бўлсангиз, ишни ушбу китоб мутолаасидан бошланг. Ишонамизки, кўнглингизнинг қайсидир бурчагидан яширин саволларга жавоб топасиз. Қачондир тўқнаш келганингиз ва қайсидир сабаб билан сизни чекинишга мажбур қилган муаммо кўз олдингизда бўй кўрсатади. Билмаган нарсаларни айланиб ўтишмас, ўрганиб,муаммоларни ҳал қилиб, кейинги мақсад сари олдинга юриш вақти келди. Ишонинг ! Китоб ёзиш, аслида жуда масъулиятли истак. Агар у инсоннинг ўзлигини тафтиш қилиш, руҳлантиришга йўналтирилган бўлса, янада кўпроқ масъулият юклайди. Муаллиф билимдан ташқари ҳаётий тажриба, синалган муваффақиятли усуллар асаосида фикрларини баён қилиши китоб қимматини янада оширади.
null
148
2020
https://asaxiy.uz/uz/product/tillaniso-cunbula-pushti-kuk
Tillaniso: Sunbula (pushti, ko‘k)
Тилланисо! Китобингизни ўқиб, ҳаётдан узилиб қолганми бу қиз деган ўйга бордим. Ноодатий тақдирлар, умрида изтиробдан бошқасини кўрмаган, изтиробдан бошқасини билмайдиган қаҳрамонлар шунчаки асар учун бир восита эканлигини, аслида, уларнинг қалби, уларнинг ўйи, уларнинг кечинмалари ва оғриқлари сизники эканлигини тушундим. Муттасил қарама-қаршиликлар ичида яшаш юракка оғирлик қилади. Аммо китобхон сифатида англаганим, Тилланисо Лайло бўлиб, жаноб Д. бўлиб, руҳий хастахонада ётган мажруҳ қиз бўлиб қалбини оғриқлардан озод қилади. Бошида Тилланисонинг ёзганларига қанчалик исён билан муносабатда бўлмайин, барибир унинг оғриқ ва изтироблари оҳанрабосидан қутулолмадим, талпинавердим. Тилланисо ҳаётнинг кўзига тик қараган, одамлар руҳиятидаги муаммоларни ошкора тан олган ва бошқалар нима деб ўйлашларидан қатъи назар (мен буни мардлик деб атадим) фикрларини очиқ баён қилган. Ва шундай ёш, мард ижодкорлар етишиб келаётганидан бошим кўкка етди.
978-9943-6868-5-4
128
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/masaru-ibuka-uchgacha-ajni-vaqti
Masaru Ibuka: Uchgacha ayni vaqti
Фарзанд чақалоқлигидан бошлаб улғайгунича унинг тарбиясида нималарга кечикмаслигимиз керак, нималарга кечикиб қўйдик, хатоларни тузата оламизми? Масару Ибука кўпинча ота-оналар илғамаган, лекин боланинг онги, руҳиятида, жисмонан ва маънан шаклланишида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган хатти-ҳаракатлар, ҳаётдан олинган турфа жиҳатларни кўзгуда акс этгандай сиз-у бизга кўрсата олган. Ушбу китобни ўқиб, бунга амин бўласиз деб ишонамиз.
978-9943-6502-1-3
null
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/richard-branson-kani-boshladik
Richard Branson: Qani boshladik!
Dunyoning taniqli kishilaridan biri, biznesmen, sayohatchi, muallif, ota va turmush o‘rtoq sifatida hayot sirlari. Men siz bilan muvaffaqiyat yo‘lida o‘zimni yuqori cho‘qqilarga chiqishimga yordam bergan ko‘pgina haqiqatlar bilan bo‘lishmoqchiman. Ular o‘z ichiga quyidagilarni oladi: O‘zingizga ishoning Hamma narsani amalga oshirish mumkin Soniyalardan lazzatlaning Har qanday vaziyatda xam taslim bo‘lmang Shu va shu kabi oddiygina haqiqatlarni o‘rganing. Umid qilamanki, maqsadlaringizga erishish hamda hayotingizni go‘zal lahzalarga to‘ldirish uchun ulardan ilhom olasiz. Odamlar doimo sizni ortga qaytarishga va «Buni amalga oshirib bo‘lmaydi» deb ishontirishga harakat qiladilar. ammo, agar siz o‘zingizga ishonsangiz, hamma narsaga erisha olasiz.
978-5378-2917-6-2
104
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/filip-kotler-marketing-a-dan-z-gacha-har-bir-tadbirkor-va-menedzher-bilishi-zarur-bulgan-80-koncepciya
Filip Kotler: Marketing A dan Z gacha. Har bir tadbirkor va menedjer bilishi zarur bo‘lgan 80 konsepsiya
Маркетинг отаси деб тан олинган жаҳонга таниқли мутахассис Филип Котлернинг мазкур китоби миллионлаб раҳбарлар ва маркетинг бўйича мутахассисларнинг столи устида турадиган бўлди. Унда ҳозирги замон шароитларида компанияларнинг муваффақияти учун зарур бўлган самарали маркетингнинг 80 та концепцияси жуда қисқа ва лўнда қилиб баён этилган. Бу китоб нафақат вақтлар синовидан ўтган маркетигнинг классик усуллари ҳақида балки кейинги йилларда фойдаланилаётган инновацион ишланмалар ҳақида ҳам энг яхши тажрибаларни беради. Ушбу китоб барча даражадаги маркетинг бўлими менеджерлари, бизнесменлар, шунингдек, талабалар учун мўлжалланган.
978-9943-7524-2-9
320
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/filip-kotler-zamonavij-marketing-har-bir-menedzher-bilishi-zarur-bulgan-80-koncepciya
Filip Kotler: Zamonaviy marketing, har bir menedjer bilishi zarur bo‘lgan 80 konsepsiya
Маркетинг соҳасида жаҳонда таниқли бўлган мутахассис Филип Котлернинг мазкур китоби миллионлаб раҳбарлар ва маркетинг бўйича мутахассисларнинг столи устида турадиган бўлди. Унда ҳозирги замон шароитларида компанияларнинг муваффақияти учун зарур бўлган самарали маркетингнинг 80 та концепцияси жуда қисқа ва лўнда қилиб баён этилган. Бу китоб нафақат вақтлар синовидан ўтган маркетингнинг классик усуллари ҳақида балки кейинги йилларда фойдаланилаётган инновацион ишланмалар ҳақида ҳам энг яхши тушунчалар беради. Китоб бизнесменлар, барча даражадаги маркетинг бўлими менеджерлари, шунингдек талабалар учун мўлжалланган.
978-9943-6416-4-8
296
2020
https://asaxiy.uz/uz/product/tohir-malik-tafakkur-gulshani-ichra
Tohir Malik: Tafakkur gulshani ichra (2 ta kitob)
Oʼzbekiston xalq yozuvchisi Tohir Malikning axloq - odobga doir bir necha kitoblari bilan tanishsiz. Yozuvchi kundalik daftariga koʼchirib yurgan Qurʼoni karim oyatlari, Hadisi qudsiy, sharafli hadislar, rivoyatlar, hikoyalar, maqollar, hikmatlarni saralab, mavzular boʼyicha tartib berib, eʼtiboringizga havola qilmoqda. Mazkur kitob oila davrasidagi tarbiyaga doir suhbatlarda ota-onalarga qoʼllanma, maktab, litsey, kollej va oliy oʼquv yurtidagi maʼrifiy darslarda esa maruzachilarga yordamchi, maslahatchi boʼladi, deb oʼylaymiz.
978-9943-4911-4-4
null
2017
https://asaxiy.uz/uz/product/lev-tolstoj-ikki-hikoya
Lev Tolstoy: Ikki hikoya
Лев Толстой - буюк адиб. Унинг ёзганлари бутун инсониятнинг мулкидир. Ушбу китобча орқали Сизга тақдим этилаётган улуғ адибнинг икки ҳикояси ўзбек китобхонларининг қалбига жуда яқин. Ҳикояларни ўқиган одам буни ҳия қилади. Ўзи учун ибрат олади, инсон ва нафс муносабатлариги жавоб топгандай бўлади.
978-9943-5077-4-6
44
2019
https://asaxiy.uz/uz/product/isazhon-sulton-alisher-navoij
Isajon Sulton: Alisher Navoiy
«Ҳазрат Алишер Навоий наинки ўрта асрда яшаб ўтган бир мутафаккир, аксинча, у ҳар бир давр учун замон кишиси. У бизнинг донишманд замондошимиздир. Улуғ бобомиз асарларини неча юз йиллар давомида тушуниб ўқиган ва бугун ҳам англаб ўқиётган инсонлар ўз юракларини оғритиб қийнаётган саволларга, ўз замонасига оид барча маънавий ва руҳий муаммоларга жавоб топа олади. Шу маънода, ҳаётда ҳидоят қидирган одам уни ҳазрат Навоийдан сўраса, шак-шубҳасиз, топкусидир. Бани башар то ҳазрат Навоийга ошно экан, карвони адашмас. Инсонлар бу беназир зотнинг завол билмас сўзларига қулоқ тутар экан, бу карвон хавфу хатардан холидир. «Алишер Навоий- аввало, Яратган Парвардигор ва унинг ижоди бўлмиш инсон зотига, инсон даҳосига улкан муҳаббат, чексиз ихлос, завку шавқ билан дунёга келган асар, десак янглишмаган бўламиз».
978-9943-6957-3-3
512
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/elif-shafak-ishkka-oid-40-koida
Elif Shafaq: Ishqqa oid 40 qoida (18+) (Yumshoq muqova) (oldindan buyurtma)
Ушбу китоб бугунги кунда асарлари замонамиз бестселлерига айланишга улгурган, Туркия ва АҚШ ёзувчиси сифатида танилган Элиф Шафақ томонидан ёзилган. Унда ишқ туйғуси ва одамлар орасидаги ўзаро бир-бирини тушунишдай мураккаб руҳий муаммолар маҳорат билан ёритиб берилган. Шунингдек, Шарққа ва Ғарбга, ўтмишда ва ҳозирга оид мотивларнинг бирлашиб кетиши билан ўқувчи диққатини ўзига тортади. Таржимон : Шаҳноза Қаҳҳорова Асардан иқтибослар: "– Биз дунёдаги энг бадавлат шаҳарда истиқомат қилмоқдамиз, – дер эди қози оғзига анжир соларкан. – Бугун Бағдод мўғуллардан қочган қочоқлар билан тўлиб кетди. Биз уларга бошпана бераяпмиз. Бугун Бағдод дунёнинг марказига айланди, шундайми, Бобо Замин? – Бу шаҳар ҳақиқий хазина, – эҳтиёткорлик билан дедим мен. – Лекин шаҳарлар ҳам бандаларга ўхшашини эсимиздан чиқармаслигимиз керак. Улар ҳам туғилишади, болалик ва ёшлик даврларини бошдан кечиришади, кейин кексайишади ва охири қазо қилишади. Ҳозир Бағдоднинг айни ёшлик чоғи. Гарчи биз ҳозир халифа Хорун ар-Рашид давридагидек бой бўлмасак-да, шаҳримиз савдо-сотиқ, санъат ва шеърият маркази эканидан фахрлансак арзийди. Бироқ минг йил- дан кейин Бағдод қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин." *** " Ўзларини мусулмон деб атайдиган, аммо кофирлардан ҳам бадтар хавфли кимсалар бор. Зеро, динимиз- ни нотўғри талқин этишдан кўра хавфлироқ ҳеч нима йўқ." " Мен дарвишни илиқ эчки сутидан ичишга, ширин анжир ва хурмодан тановул қилишга таклиф этдим, лекин у буларни одоб билан рад этди. Исмини сўраганимда исми Шамс Табризий эканини ва у Худо излаб кезган дарбадар дарвиш эканини айтди. – Хўш, топдингми Уни? – сўрадим мен. Дарвишнинг юзига соя тушгандай бўлди; у бош ирғитди. га. – Албатта, У ҳамиша ва ҳамма ёқда мен билан бир- Қози одоб сақлашни хаёлига ҳам келтирмасдан, ҳингиллаб кулди: – Нима учун сиз дарвишлар ўз ҳаётингизни бу қадар мураккаблаштириб юборасиз, шуни ҳеч қачон тушунмаганман. Ҳамон Худо ҳамиша ва ҳамма ёқда сен билан бирга экан, нима учун дунё кезиб Уни излаб юрасан?  Шамс бир зум бошини қуйи солди ва бир неча дақиқа жавоб қилмади. Кейин бошини кўтарди. Унинг чеҳраси сокин, овози бир текис эди: – Чунки Уни фақат излаганлар топа оладилар. – Бу сўз ўйини, – масхараомуз кулди қози. – Сен бизни бир умр бир ерда яшаб келаётганимиз учун Худони топа олмайсизлар, демоқчимисан? Бўлмаган гап. Ҳамма сенга ўхшаб жулдур кийимлар кийиб, дарбадар юриши шарт эканда. Кулгу овозлари келди: одамлар шу зайл ўзларининг қози билан ҳамфикр эканликларини билдирардилар. Бу бахтсиз, заиф, ҳукмронлик лавозимидаги одамларга ёқишни истайдиган кишилар кулгуси эди."
978-9943-5672-0-7
288
2020
https://asaxiy.uz/uz/product/zhorzh-oruell-1984-kattik-mukova
Jorj Oruell: 1984 (Qattiq muqova)
Янги нашр инглиз тилидан қайта таҳрир қилинган ва имло хатолари тўғриланган. Джорж Оруэллнинг ушбу романи илк бора ўзбек тилига таржима қилиниб китобхонлар эътиборига етказилмоқда. "1984" романи "ББС талқинидаги энг яхши 200 та китоб" рўйхатида саккизинчи ўринни, Newsweek томонидан инсоният тарихидаги энг яхши китоблар рейтингида 2-ўринни эгаллаган. 2017 йилда ушбу китоб АҚШда энг кўп сотилган китоб ҳисобланади. Асарнинг бунчалар шуҳрат қозонишига сабабларни китобни ўқиш мобайнида билиб олишингиз мумкин. kun.uz нашри китоб ҳақида: Оруэлл аксиомаси: эрк – қулликдир, билимсизлик – кучдир Эркинлик икки карра икки тўрт эканлигини айта олишингдир. Британиялик ёзувчи Жорж Оруэллнинг антиутопик йўналишда ёзилган «1984» романи дунёнинг энг машҳур асарлари рўйхатига киритилган. Асар ўзбек тилида ҳам нашр қилингандан сўнг ўзбек китобхонлари орасида тезда машҳур бўлиб кетди, асарни мутолаа қилиш, у ҳақида фикр билдириш ҳақиқий чэлленжга айланди. Ҳарқалай, рақсга тушиб, бошидан муздек сув қуйишдан кўра, фойдали ва тартибли мусобақа бошланди. «1984» асарида ўтган асрнинг 80-йилларида Уммония (Англия, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия, Океания, Жанубий Африканинг умумий номи) мамлакатида ҳукм сурган сиёсий тузум ҳақида сўз боради. Ном ҳам айнан воқеалар содир бўлган йилдан келиб чиқиб танлангандек. Китобда тасвирланган ҳолатлар тарихий далиллар билан солиштириб кўрилганда эса реал макон Собиқ совет иттифоқи бўлгани, инглиз социализми тушунчаси остида коммунизм назарда тутилгани, «1984» эса тоталитар тузум авж олган палла — 1948 йил экани (шунчаки рақамларнинг ўрни алмаштирилган) ҳақида ўқувчида эҳтимол пайдо бўлади. Оруэлл дунёсида ўқувчини жалб қиладиган нарса – асарнинг номи. Дастлаб, унинг ишчи номи «​Европадаги охирги инсон»​ бўлганди. Роботлашаёзган Ингсоц жамиятида яшаётган, хотираси, онги, ҳиссиётларини сақлаб қолишга интилган бош қаҳрамонни ёзувчи фақат ташқи кўриниши одамсимон бўлган махлуқ эмас, чин маънодаги Инсон сифатида кўрсатишни истайди. Кучли эҳтимол билан айтиш мумкинки, роман бу номда ҳам ҳозиргидан кам шуҳрат қозонмаган бўларди. Асар воқеалари юз берган Уммонияда ягона партия, бошқарувчи ҳокимият, жамият Кўзи мавжуд. Аммо, у ерда тирик қонунлар йўқ. Нимаики партия истакларига уйғун бўлса, шуларнинг барчаси қонуний. Унинг манфаатларига зид ҳар қандай ҳолат, хатти-ҳаракат эса ғайриқонуний. Мантиқан қаралганда, партия – кишилар жамоаси, яъни асар бир гуруҳ кишилар истаги амалга оширилиши доимо қонуний саналган Уммония ҳақида. Партиянинг ғоялари математик аксиомага ўхшайди, уни қандай бўлса, шундай қабул қилишга мажбурсан, нега ва қандай қилиб деган «ўринсиз» саволларга исбот талаб қилинмайди. Партияга шахс эмас, индивид, онгсиз индивид керак. «1984» асари узоқ йиллар давомида (у 1949 йил чоп этилган) совет маконида тарқалмаганини тўғри тушуниш мумкин. Асар капиталистларнинг хуружи сифатида авторитар режимлар томонидан инкор этилган. Унда тасвирланган Ингсоц (инглиз социализми) жамиятида бир неча вазирлик фаолият юритади — Ҳақиқат вазирлиги, Муҳаббат вазирлиги, Фаровонлик вазирлиги. Лекин биз қўллайдиган «исми жисмига монанд» тушунчаси шу нуқтада ўз маънисини батамом йўқотади: Ҳақиқат вазирлигида ҳақиқатдан бошқа ҳамма нарса бор. Фаровонлик вазирлиги исталган нарсага хизмат қилиши мумкин, фақат фаровонликка эмас. Муҳаббат вазирлигининг вазифаси эса муҳаббатни таг-томири билан йўқотиш. Шунга қарамай, Уммонияда фақатгина Катта Оғага нисбатан муҳаббат бўлиши мумкин. «Катта Оғага итоат қилиш — бари улар учун севимли машғулотлар». Кундалик буюмларнинг номи ҳам партиянинг шарафини эътироф этиш учун қўйилгандек гўё: ғалаба шароби, ғалаба сигареталари, ғалаба уйи... Ҳамма нарса партиянинг мутлақ ғолиблиги нишонаси. Ўз навбатида, уй хароб аҳволдалиги, шароб жиғилдонни қайнатишдан бошқасига ярамаслиги, сигареталарнинг кайфни учирувчи ачимсиқ таъмини тасвирлаш орқали ёзувчи бу ғолибликнинг мўртлигига ишора қилади. Ахир, бу шароитда яшаётган жамиятда қилиб, «ўтган йилга нисбатан озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, уй анжомлари, дошқозонлар, ёнилғи, кемалар – ҳамма нарса кўпаяди». Уммонияда фақат «жиноятлар ва ақлдан озишлар камайиб, йилдан-йилга, дақиқадан-дақиқага ҳамма ва ҳамма нарса шиддат билан янги ва янги чўққиларга кўтарилиши» мумкин. Шу зайлда ҳар куни «телеэкран афсонавий статистикани вулқондай отишда давом этади». Зоҳиран ҳаммада ва ҳар жойда тузумдан розилик, ҳаётдан мамнунлик намоён. Бошқа чора ҳам йўқ, ҳар қадамда телеэкран ва микрофонлар таъқиб қилади, «Катта Оға сени кузатиб турибди» — унинг нигоҳларидан пана жой йўқ, «бош чаноғингнинг ичидаги бир неча сантиметр куб хаёлдан бошқа нарса сенга тегишли эмас». Бундан бошқа чора йўқ: йироқда томлар орасида полиция гуруҳи вертолёти, ҳаммасидан ўтадиган Фикрлар полицияси фуқароларни тўлиқ назорат қилади. Ботинан эса кишиларда тузумдан норозилик кайфияти ҳукмрон. Лекин ҳеч ким сир бой бермайди. Ўтакетган ингсоцпараст Парсон ҳам тушида «йўқолсин Катта Оға!» дея хитоб қилади, байроқбардорлик ва шиорларни қичқириб айтишда пешқадам бўлган Жулия ҳиссиётларига эрк беради, мамлакат янги тилини ишлаб чиқишда жонбозлик кўрсатадиган Сайм ҳам дабдурустдан «йўқолиб» қолади. Асар бош қаҳрамони Уинстон Смит Ҳақиқат вазирлигида тарихни сохталаштириш (аслида «бир сафсатанинг ўрнига бошқа сафсатани тўқиб чиқариш») билан машғул бўлса-да, партияга исён, Катта Оғага нафрат ҳисси билан яшайди, Жулия билан ишқий муносабатлар ўрнатиб, ўз исёнини намойиш қилгандек бўлади. Партияга қарши тузилган махфий «Биродарлик ҳаракати»га қўшилишга интилади, қуйи қатлам — проллар бир кун келиб партияни ағдаришидан умид қилади. Асардаги энг зиддиятли шахс — О’Брайен. Дастлаб «Биродарлик ҳаракати»нинг тарафдори каби кўринса ҳам, партиянинг ашаддий раҳнамоси, Фикр полицияси аъзоси. У партия қарашларини жон-жаҳди билан тарғиб қилса-да, ич-ичидан ўзининг ноҳақлиги-ю Уинстоннинг ҳақлигини тан олаётгандек таассурот қолдиради. У «гаплашса бўладиган ягона одам». Бироқ, у ҳокимиятнинг шундай қурилиши, жамият назорат этилишига рози, шунинг учун О’Брайен ноҳақлигини била туриб, ўрнатилган тартибни сақлашга уринади. Жамиятнинг хотираси суст, кеча олқишланган киши тўсатдан йўқолиб қолса ҳам ҳеч кимда савол пайдо бўлмайди, уни ҳеч ким қидирмайди. Негаки, барча фуқаролар йўқолган киши аллақачон жисман йўқ қилинганига ишонади. Баъзан бундай кишилар суд залларида пайдо бўлиб, кимгадир қарши кўрсатма бериш учун «тирилиб кетади». Жорж Оруэлл ўз асари орқали, балки ўтмишни тасвирлаган, балки келажакни башорат қилгандир. Кимдир нафрат дақиқасида нафратланаётган ёки нафратланишга мажбурланган бўлиши, икки карра икки беш дейишни истамагани учун биров тирик мурдага айлантирилиши, онгсизлик ҳолатидаги Парсон эса бизга замондош бўлиши мумкин. Китобнинг охирига етмай туриб, ўқувчида фикр уйғонади: бизни ҳозир алдашмаяптими? Балки, асар билан танишган киши статистика, келтирилаётган янгиликлар, оламшумул марралар ҳақидаги ҳикояларга шубҳа билан қарай бошлар. Оруэлл даҳшатли, қайғули воқеаларни, шу билан бирга сиз ва бизга таниш ҳақиқатни тасвирлайди. У кишиларни манқурт бўлмасликка, фикрлашга, ўз сўзини айтишга чақиради, сўз ва фикр эркинлиги мавжудлигини эслатади. ​
null
296
2019
https://asaxiy.uz/uz/product/maksim-kotin-botaniklar-ham-biznes-kiladi
Maksim Kotin: Botaniklar ham biznes qiladi
Maksim Kotinning "Botaniklar ham biznes qiladi" kitobi biznes va uning asoslariga yangicha qarash kashf etdi. Bu kitobni o‘qigan ko‘pchilik odamlar o‘z biznesini ochish to‘g‘risida qaror qabul qilishi mumkin. Bu biznes konsepsiyasini qurish bo‘yicha oddiy qo‘llanma emas, yo‘q. Bu ichki dunyoni o‘zgartirib yuboradigan kitob. Bosh qahramon Fedor Ovchinnikov o‘z biznesini ochishga qaror qiladi. U oligarx yoki boy ota-onaning o‘g‘li emas. Fedor - yuksak orzuga ega idealist, u orzusi uchun oxirigacha kurashishga tayyor. U avval o‘z do‘konini, keyinchalik butun bir tarmoq ochadi, bor kuchi bilan o‘z biznesini rivojlantiradi, kechayu-kunduz ishlaydi va o‘zini butunlay biznesga bag‘ishlaydi. Uning omadining siri oddiygina - samimiylik va ochiqlik. Fedor, uch yillik tinimsiz mehnatidan so‘ng, kitob biznesini tark etadi. Ammo u butunlay boshqacha odamga aylanadi! Endi u o‘z ishidan zavqlanib, ajoyib g‘oyalar yaratishga va ularni hayotga tatbiq etishga qodir! Kitob davomida o‘quvchi Fedorga hamdard bo‘lib, u bilan birga kuladi. Bu dikkatga sazovor ajoyib asar. Tarjimon "Aruana Baxt" tarjima agentligi
978-9943-7591-6-9
368
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/set-godin-buni-marketing-deidilar
Set Godin: Buni marketing deydilar
/h2>
978-9943-7467-1-8
268
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/erih-mariya-remark-uch-ogajni
Erix Mariya Remark: Uch og‘ayni
«Уч оғайни» романи рус тилида биринчи марта чоп этилиши биланоқ катта шов-шувга сабаб бўлди, китоб кетма-кет миллионлаб нусхада нашр этилди. Шунда ҳам талабни қондириб бўлмади. Одамлар романни бир-бирларидан сўраб олиб ўқишга киришдилар. Кутилмаганда расмий доиралар, коммунистик мафкура ҳимоячиларининг пайтавасига қурт тушиб қолди. Улар Ремаркни ғоясизликда айблаб, унинг ижодига шиддат билан тош ота бошладилар. Ҳатто «ремаркчилик» деган машъум атама ҳам пайдо бўлди. Бу шарпа Ўзбекистонга ҳам етиб келди. Айрим танқидчи ва ёзувчиларимиз, бизга Ремарк асарлари керак эмас, бу асарлар коммунизм қураётган ёшларимизни йўлдан оздиради, деб ғавғо кўтара бошладилар. Шу туфайли унинг асарларини ўзбек тилига таржима қилишга ҳеч ким журъат этмади. Орадан қирқ йил вақт ўтди. Мана, ниҳоят, шу кунларга ҳам етиб келдик. Тарихнинг қудратли ва қайсар чархпалаги ўз ишини қилди... Энди, сизга тақдим этилаётган «Уч оғайни» романига келсак, асар қаҳрамонлари жамиятда бирор лавозим ёки нуфузга эга бўлмаган «майда» одамлар. Аммо уларнинг ҳам файласуф олимлар ва назариётчиларникига ўхшамайдиган ўз фалсафалари ва ўз мантиқлари бор. Қизиғи шундаки, биз уларнинг фикр-мулоҳазалари ёки хатти-ҳаракатларига эътироз билдиролмаймиз, аксинча, асарни ўқиш жараёнида жамият четга суриб ташлаган бу оддий одамларга ҳурматимиз ортиб боради.
978-9943-20-589-5
512
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/shajh-oiz-al-arnij-dunyodagi-eng-bahtli-ayol
Shayx Oiz Al-Qarniy: Dunyodagi eng baxtli ayol
Бу китоб аёл зотини ўзининг Ислом динида эканлигидан бахтиёр бўлишга, Аллоҳнинг унга берган фазлидан шод бўлишга ҳамда ўзидаги бор неъматларга хурсанд бўлишга ундайди. Бу китоб ҳар бир қалби эзилган, ғам остида қолган, қайғуси зиёда бўлган инсон учун орзу чечаги, умид насими, хушхабар зиёсидир.
978-9943-25-961-4
null
2020
https://asaxiy.uz/uz/product/ahmad-lutfij-qozonchi-eng-sara-asarlar
Ahmad Lutfiy Qozonchi: Eng sara asarlar
Бу асарларда бош қаҳрамонлар турли зиддиятли ва қийин вазиятларга дуч келиши, ҳамда ҳар қандай вазиятда Оллоҳнинг ризолигига қаратилган йўлни танлашлари ҳикоя қилинган. Бу асарларнинг ниҳоятда аҳамияти кучли.
null
446
2019
https://asaxiy.uz/uz/product/filip-kotler-marketing-a-dan-ya-gacha-har-bir-tadbirkor-va-menedzher-bilishi-zarur-bulgan-80-ta-koncepciya
Filip Kotler: Marketing A dan Ya gacha. Har bir tadbirkor va menedjer bilishi zarur bo‘lgan 80 ta konsepsiya (qattiq muqova)
Marketing otasi deb tan olingan jahonga taniqli mutaxassis Filip Kotlerning mazkur kitobi millionlab rahbarlar va marketing bo‘yicha mutaxassislarning stoli ustida turadigan bo‘ldi. Unda hozirgi zamon sharoitlarida kompaniyalarning muvaffaqiyati uchun zarur bo‘lgan samarali marketingning 80 ta konsepsiyasi juda qisqa va lo‘nda qilib bayon etilgan. Bu kitob nafaqat vaqtlar sinovidan o‘tgan marketigning klassik usullari haqida balki keyingi yillarda foydalanilayotgan innovatsion ishlanmalar haqida ham eng yaxshi tajribalarni beradi. Ushbu kitob barcha darajadagi marketing bo‘limi menedjerlari, biznesmenlar, shuningdek, talabalar uchun mo‘ljallangan.
978-9943-7199-5-8
296
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/margaret-mitchell-shamollarda-qolgan-hislarim-i
Margaret Mitchell: Shamollarda qolgan hislarim I-II
Дунёга машҳур “Шамолларда қолган ҳисларим” бадиий фильми ўзбек телетомошабинлари юрагидан чуқур жой олган. Бундан бир неча йил олдин таржимон Роҳила Ахтамова томонидан ушбу романннинг мантиқий давоми бўлган "Скарлетт" ўзбек китобхонларига тақдим этилган эди. Мана ўқувчилар талабига кўра "Шамолларда қолган ҳисларим" романи ҳам таржима қилиниб, иккинчи бор қайта чоп этилди. • Роман асосида яратлган бадиий фильм — жаҳон санъати дурдонаси — ҳозиргача энг кассабоп кинокартиналардан бири саналади • Яқин йилларгача даромаб келтириш бўйича замонавий технологик янгиликлар билан суратга олинган фильмларданда муваффақиятлироқ чиқиб, кассабоплиги бўйича Топ 5 таликдан тушмай келди. • Жаҳон адабиётидаги ўрни ва аҳамияти жиҳатидан роман Л. Толстойнининг "Уруш ва тинчлик" романига тенглаштирилади • Асар АҚШнинг ўзида, дастлабки уч йил ичида қирқ саккиз марта нашр қилинган У нафақат дурдона фильм, балки дурдона асар сифатида ҳам меҳрингизни қозонишига, китоб жавонингиз ва юрагингиз тўридан жой олишига ишонамиз, азиз китобхон!
978-9943-6336-4-3
844
2020
https://asaxiy.uz/uz/product/azizahon-tashhodzhaeva-shukronalik-muzhizalari
Azizaxon Tashxodjayeva: Shukronalik mo‘jizalari
Шукроналик- инсон зийнати. Бугунги тинчлик-осойишталик, эркин ва фаравон ҳаётга шукрона келтириш, унинг қадрига етиш хайру баракани янада зиёда қилади. Ушбу китоб сизга айни яратганнинг берган неъматларига шукрона келтиришни ўргатади. Шукрона келтириб, қалблари нурга тўлган аёлларнинг ҳикояларини эшитиб, кўзингиздан ёш чиқади, ич-ичдан тўлқинланасиз, тилингиздан шукроналик тушмай қолади. Энг муҳими, сизга таниш бўлган психолог, "Азизам" психологик клуби раҳбари Азизахон Ташходжаева билан қалбан яқинликни ҳис этасиз, уни худди олдингизда тургандек ҳис этасиз. Китоб сизни шукроналикка ўргатар экан, қалбингиз қувончга, ҳаётингиз фаравонликка юз тутади.
978-9943-8682-9-8
288
2023
https://asaxiy.uz/uz/product/erkaklarga-sovga-qilish-mumkin-bulgan-10-hil-kitob
Erkaklarga sovg‘a qilish mumkin bo‘lgan 10 xil kitob
Эркакларга совға қилиш мумкин бўлган 10 та қизиқарли китоб: 1. Жеймс Клир: Атом одатлар - 59 000 сўм 2. Абу Ҳомид Ғаззолий: Иҳёу Улумиддин. Дунёни англаш китоби - 59 000 сўм 3. Уолтер Айзексон: Стив Жобс - 69 000 сўм 4. Теодор Драйзер: Сармоядор - 69 000 сўм 5. Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли - 25 000 сўм 6. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим - 59 000 сўм 7. Ден Браун: Рақамли қалъа - 39 000 сўм 8. Дэн Браун: Ибтидо - 69 000 сўм 9. Улуғбек Шарипов: Асл оталар китоби - 16 000 сўм 10. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси - 59 000 сўм Китоб - энг яхши ва энг фойдали совға. Югурманг, қидирманг, шунчаки буюртма беринг 🛒 Китоблар тўпламини бир мартада 10 фоизлик чегирма билан харид қилинг. Тўплам нархи:  523 000 Сўм, 10% чегирма билан 471 000 сўмга харид қилишингиз мумкин
null
null
null
https://asaxiy.uz/uz/product/valerij-sinelnikov-niyatning-kuchi
Valeriy Sinelnikov: Niyatning kuchi
Ният нима ? Қандай қилиб уни тўғри ифодалаш ва кундалик ҳаётда ундан самарали фойдаланиш мумкин ? Қандай қилиб ички кучни кўпайтириш мумкин ? Бу китоб ана шу ва бошқа кўпгина саволларга жавоб топишга, ҳаётдаги истакларингизга муносабатингизни ўзгартиришга, иродангизни кучли, ҳаётингизни эса - ёрқин ва бахтли қилишга ёрдам беради. Муаллиф томомнидан яратилган дунёқарашнинг янги модели, унинг самарали методика ва стратегиялари кўнглингиздаги орзунгизга эришишгагина эмас, нохуш воқеаларнинг олдини олишга ҳам ёрдам беради. Сиз фикрлаш ва хатти-ҳаракатингизда мослашувчан бўлишга, кўтаринкилик ва ният тозалигига ўрганасиз, салбий туйғулар ва иримлар билан хайрлашасиз, ички ижодий имкониятингизни очиб, рўёбга чиқарасиз ва кўнглингиздаги орзунгизни амалга оширасиз . Китоб шифобахш кучга эга !
null
120
2015
https://asaxiy.uz/uz/product/million-dollarlik-hatolar
Pavel Annekov: Million dollarlik xatolar
Қўлингиздаги ушбу китоб айни пайтдаги тадбиркор томонидан ёзилган.  Ушбу китоб орқали сиз амалдаги тадбиркорнинг билим ва тажрибаларига эга бўласиз. Албатта, фаолият давомида бизнесни барбод қилишга оид омиллар етарлича топилади. Ушбу китоб сизларни ана шу хатолар билан бирма-бир таништиради. Чунки тадбиркорлик фаолиятини юритаётган инсон ана шу хатоларга дуч келиши аниқ. Шундай экан, ушбу китоб Сизларга яқин кўмакчи бўлади, деб ўйлаймиз
978-9943-6688-0-5
304
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/ahmad-lutfij-ozonchi-saodat-asri-qissalari-4
Ahmad Lutfiy Qozonchi: Saodat asri qissalari (4 ta kitob)
Ahmad Lutfiy Qozonchi — hozirgi zamon turk adibi, tarixchi olim. Eʼtiboringizga havola etilayotgan «Saodat asri qissalari» nomidan ko‘rinib turganidek, saodat asridan, dinimiz tarixidagi ulkan voqealardan, xossatan, Janobi Payg‘ambarimizning (alayhissalom) tug‘ilishlaridan to vafotlariga qadar muborak hayotlaridan hikoya qiladi. Bu mavzuga bag‘ishlangan boshqa asarlardan farqi – muallif aniq tarixiy voqea-hodisalarni ishonchli manbalarga – hadisi sharif va siyrat kitoblariga suyangan holda ketma-ketlikda qo‘yib, o‘ziga xos badiiy yo‘sinda aks ettirganidir. Natijada u g‘oyat o‘qishli chiqqan. Bu asar o‘zbek o‘quvchilarimizga ancha yillardan beri tanish: shu paytgacha o‘zbekchada bir necha marta qayta chop qilingan. Inshaalloh, ushbu nashr ham sizlarga yoqadi degan umiddamiz.
978-9943-7162-7-8
null
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/hans-rosling-factfulness-kattik-mukova
Hans Rosling: Factfulness (qattiq muqova)
Mashinangizda GPS ishlatsangiz, u toʻgʻri koʻrsatishi muhim hisoblanadi. Agar u siz tur­gan emas, balki boshqa shaharni koʻrsatayotgan boʻlsa, ta­biiyki unga ishonib harakat qilmaysiz. Chunki bu bi­lan notoʻgʻri manzilga borib qolishingizni bilasiz. Shunday ekan, notoʻgʻri faktlarga suyanib ish koʻradigan qonun chiqaruvchilar va siyosatchilar qanday qilib global muammolarni hal etsin? Dunyoqarashlari ostin-­ustun boʻlib yotgan biznesmenlar qanday qilib tashkilotlari uchun oqilona qaror chiqarsin? Hayot yoʻlida ketayotgan har bir inson nimadan tashvishga tushib, nimadan xavo­ tirlanishi kerakligini qanday bilsin? Hans Rosling, Ola Rosling, Anna Rosling Ryonnlund: Factfulness. Dunyo haqida yanglish fikrlashimizning o‘n sababi - nega u biz o‘ylagandan yaxshiroq Faktdorlik - stressni yumshatuvchi, faqat kuchli faktlarga tayanib fikrlash odatidir. Dunyoda qancha kambag‘al bor, aholi soni nega o‘smoqda, qizlarning qanchasi taʼlim olmoqda singari muhim global o‘zgarishlar haqidagi oddiy savollarga odatda xato javob eshitamiz. Shu qadarki, javoblarni ixtiyoriy tanlaydigan shimpanze ham o‘qituvchilar, jurnalistlar, Nobel mukofoti laureatlari va bankirlardan to‘g‘riroq javob bera oladi. “Factfulness”da xalqaro sog‘liqni saqlash bo‘yicha professor va global TED maʼruzachisi Hans Rosling ikki hamkori - Anna va Ola bilan birgalikda buning sababini yangicha yo‘sinda izohlaydi. Ular bizni adashtiruvchi o‘nta instinktni ochib bergan. Barcha nuqsonlariga qaramay, dunyo biz o‘ylagandan ancha yaxshiroq holatdadir. Bu xavotirga hojat yo‘q degani emas, albatta. Biroq faktlarga asoslangan dunyoqarashni shakllantirish o‘rniga doim har narsadan xavotirlanaversak, tahlikaliroq narsalarga diqqat qarata olmaymiz. Qiziq va taʼsirli hikoyalarga boy, ilhombaxsh va xatolarni fosh qiluvchi “Factfulness” dolzarb kitob bo‘lib, qarashlaringizni isloh qilib, kelgusi inqiroz va imkoniyatlarga tayyorlaydi. Tarjimon: Ziyodaxon Gʻulomova Muharrir: X. Yoʻldoshev Musahhihlar: Y. Mahmudov, U. Abdusalomova, D. Haydarova Dizayner: A. Umarova Sahifalovchi: U. Abdusalomova Kitob haqida OAV va mashhurlar: "Men o‘qigan kitoblar orasida eng muhimlaridan biri. Dunyo haqida tiniq fikrlash uchun zarur qo‘llanma." - Bill Geyts, Microsoft kompaniyasi asoschisi, dunyoning eng boy odamlaridan biri "Xalqaro sog'liqni saqlash eksperti Hans Roslingdan ajoyib, haqiqatga bor, kelajakka umid beruvchi kitob. Kitob bizni o'zimizga xos bo'lgan noto'g'ri fikrlardan ko'ra faktlarga asoslanib ishlaganimizda insoniyat taraqqiyoti potentsiali haqida o'ylab ko'rishga majbur qiladi." -  Barak Obama, AQSHning sobiq prezidenti "Hans Rosling "insoniyat taraqqiyotining pinhoniy moʻjizasi" haqida imkon qadar hikoya qiladi. Ammo “Factfulness” shundangina iborat emas. U taraqqiyot nega pinhoniy kechishini izohlaydi va o‘quvchiga uni tiniq ko‘rishni o‘rgatadi." - Melinda Geyts, tadbirkor, Geyts fondining asoschilaridan biri  “Ajoyib... ehtirosli va bilimlarga bor. U muallif endi bu dunyoda yo'qligi uchun yanada ta’sirchan... Uning taqdimot qilish qobiliyati va statistikadan zavqlanishi har bir sahifada uchraydi. Yana kim insoniyat taraqqiyotining ko'rsatkichi sifatida "aholi jon boshiga gitara" jadvalini tanlaydi?"  - Financial Times nashri
978-9943-23-195-5
340
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/ahadquli-holmuhammad-ugli-haqiqiy-omad-kaliti-yohud-savdogarlar-ustozi-2
Ahadquli Xolmuhammad o‘g‘li: Haqiqiy omad kaliti yoxud Savdogarlar ustozi 2
Qo‘lingizdagi ushbu moʻjaz kitob "Haqiqiy omad kaliti yoxud Savdogarlar ustozi" nomi bilan insonlarning qalbidan joy olgan va "Davomi bormi?", degan yuzlarcha so‘rovlarning javobi o‘laroq “Haqiqiy omad kaliti yoxud Savdogarlar ustozi 2" bo‘lib sizlarga taqdim etilmoqda. Ikkinchi qismida musulmonlarning boy bo‘lishidagi hikmatlar, boylikning nafi, undan ko‘zlangan maqsadlar, qo‘ldagi mulkka emas, Alloh Taoloning dargohidagi xazinalarga ko‘proq ishonishning buyuk yutuqligi, jo‘mardlikning benazir namunalari, jasurlikning "qo‘rqoqlik umrini uzaytirmaydi, botirlik umrni qisqartirmaydi" qabilidagi go‘zal anglamlari, ustozga, ota-onaga xizmatning haqiqiy yuksalish ekani, til o‘rganishning inja sirlari, bola tarbiyasining nozik jihatlari, sherikchilikning nodir namunalari, tijoratchi bo‘lishning g‘ayratni jo‘shtirar tomonlari, safar, sayohat qilishning ming bir foydalari, sog‘lom hayotning haligacha o‘zgarmagan oltin qoidalari,sarmoyador bo‘lishning nozik tomonlari va boshqa ajib bir ilmlarning kissalarda jo bo‘lgan dilga yaqin jamlanmalarini ko‘rasiz. Abdulloh ibn Muborak hazratlari Madrasada mudarris, ustoz, go‘zal notiq, shaharlarda tojir, janglarda buyuk bir qahramon edi. Qalam va qilich sohibi edi. Qalami bilan o‘zidan keyin keladiganlarning hayotini yengillashtiradigan asarlar yozdi, qilichi bilan tillarda doston bo‘lgulik mardlik va jasoratning beqiyos namunalarini ko‘rsatdi.
978-9943-8428-1-6
160
2023
https://asaxiy.uz/uz/product/harper-li-mazahchini-uldirish
Harper Li: Mazaxchini o'ldirish
Amerikalik taniqli yozuvchi qalamiga mansub ushbu asar o‘z davrida katta shov-shuvlarga sabab bo‘lgan, ko‘pchilikning sevimli asariga aylangan va hamon shunday bo‘lib qolmoqda. Dunyoning ko‘plab reytinglaridan munosib o‘rin egallagan asar o‘zbek o‘quvchilariga ilk marta taqdim etilmoqda. Adabiyot muxlislari uchun mo‘ljallangan.
978-9943-8518-1-8
480
2023
https://asaxiy.uz/uz/product/ramazonga-sovga-unta-kitob-va-etkazib-berish-bepul
Yaxshi niyatli sovg'a. O'nta diniy kitob va yetkazib berish tekin!
“Asaxiy Books” dan sovg‘a! O‘ntasi birda va yetkazib berish tekin. Diniy marifiy mavzudagi kitoblar to‘plamini chegirma narxda xarid qiling, biz bo‘lsa buyurtmani O‘zbekistonning xohlagan hududiga yetkazamiz. Bizning to‘plam bilan yaqinlaringizga quvonch ulashing! 1. Doktor Vahba Zuhayliy: Usoma ibn Zayd roziyallohu anhu 2. Sharif Xolmurodov: Ro‘za ruh shifosi. Zakot ahillik qo‘rg‘oni 3. Said Chamlija: Iymon va huzun 4. Shayx Nobulsiydan qissalar va hissalar 5. Adam Uzkusa: Jannatga taklifnoma 6. Muftiy Mahmud Hasan Bulandshehriy: Badnazarlik va zinodan saqlanish 7. Junayd Suavi: Alining joynamozi yoxud oilasiga nur kiritgan farzand 8. Olimxon Isaxon o‘g‘li: Islomda janoza va unga doir masalalar 9. Ahmad Muhammad Tursun: Hasan Basriy 10. Ahadquli Xolmuhammad o‘g‘li: Savdogarlar ustozi yoxud haqiqiy omad kaliti To‘plam narxi: 249.000 so‘m🤩 📌 Yetkazib berish bepul 📌 Sovg‘aga xarid qilmoqchi bo‘lganlar uchun hadyabop o‘ramlar mavjud 📌 Aksiyamiz 15-iyulga qadar davom etadi!
null
null
null
https://asaxiy.uz/uz/product/hudojberdi-tuhtaboev-qiz-bolaga-tosh-otmang-yaa
Xudoyberdi To‘xtaboyev: Qiz bolaga tosh otmang (Yangi Asr Avlodi)
"Янги аср авлоди" НММ. Лотин алифбосида.
978-9943-27-335-1
352
2020
https://asaxiy.uz/uz/product/utkir-hoshimov-daftar-hoshiyasidagi-bitiklar-yaa
O‘tkir Hoshimov: Daftar hoshiyasidagi bitiklar (Yangi Asr Avlodi)
Бу – кўпдан бери сиз қўлдан қўймай ўқиб келаётган китоб. Бу – кўпдан бери сиз фарзандларингиз, яқинларингиз ўқишларини астойдил истаётган китоб. Бу –  cиз ва биз ҳақимиздаги китоб. Яралганимиздан то бугунги кунимизгача бизга нималар аён – нималар ноаён, нималарни топдик – нималарни йўқотдик, кимларга меҳр бердик – кимларни эса хўрладик ёки таҳқирладик, ўзимизга ҳавола. Кўнглимиздан кечадиган ана шу ҳақиқатларни ёдга соладиган мазкур китоб худди шу жиҳати билан қалбимизга яқин. Ўқинг, ишонинг, зеро, ҳар бир одам боласи ҳаёти давомида китобда қайд этилган битикларга қайта ва қайта дуч келаверади… Бу битиклар ҳар инсоннинг тақдирида такрорланаверади…
978-9943-27-733-5
240
2018
https://asaxiy.uz/uz/product/hamid-olimzhon-ojgul-bilan-bahtiyor
Hamid Olimjon: Oygul bilan Baxtiyor
“Мактабдан ташқари ўқиш” рукнида нашрга тайёрланган мазкур китобга бахт ва шодлик куйчиси –Ҳамид Олимжоннинг энг машҳур уч достони – “Ойгул билан Бахтиёр” , “Зайнаб ва Омон”, “Семурғ, Паризод ва Бунёд” киритилди. Ҳар учала эртак-достонда ёшлик шижоати, муҳаббат туйғулари, мардлик ва жасорат жонли тасвирларда ифодаланади. Сўзнинг равонлиги сабаб ўқувчи асарларни нафақат ўқийди, балки уни ёд олишга, атрофдагиларга айтиб беришга ҳаракат қилади
978-9943-27-988-9
112
2019
https://asaxiy.uz/uz/product/ernest-xeminguej-chol-va-dengiz
Ernest Xeminguey: Chol va dengiz
Ушбу китобга дунё миқёсида машҳур адиб, «Нобель мукофоти совриндори Э. Хемингуэйнинг энг сара асарлари киритилган. «Чол ва денгиз қиссасида инсоннинг улуғлиги, ундаги ирода ва матонат, оқиллик ва азму қароридан оғишмаслик ўзгача талқинда аксэтган. Серқирра ижодкорнинг миллионлаб нусхаларда чоп этилган асарларини мутолаа қилишга шошилинг, азиз китобхон.
978-9943-08-874-0
null
2019
https://asaxiy.uz/uz/product/rashod-nuri-guntekin-yashil-kecha
Rashod Nuri Guntekin: Yashil kecha
Turk adabiyotining zabardast vakillaridan biri bo'lgan Rashod Nuri Guntekin nomi o'zbek kitobxonlariga juda yaxshi tanish. "Choliqushi", "Otash kechasi", "To'kilgan yaproqlar", "Xotin dushmani", "Iztirob", "Muhabbat simfoniyasi" kabi asarlar orqali Guntekinni qayta va qayta mutolaa qilganmiz. Bu gal yozuvchi ijodida boshqalariga  o'xshamaydigan asar bilan tanishamiz. Turk adabiyotidagi ilk tarjima asarlar sirasiga kiruvchi "Yashil kecha", o'zbek tiliga o'girilgach, faqat bir marta 1977 yildan nashr etilgan.
978-9943-20-652-6
320
2020
https://asaxiy.uz/uz/product/atlas-tabiij-geografiya-boshlangich-kurs-yozuvsiz-harita
Atlas (tabiiy geografiya boshlang‘ich kurs 5 sinf) + Yozuvsiz xarita
Атлас 2002 йилда "Картография" илмий ишлаб чиқариш корхонасида тузилган. 2019-йилда тузатилган ва нашр этиш учун тайёрланган.
978-9943-15-709-5
null
2019
https://asaxiy.uz/uz/product/omina-shenlikugli-nasronii-atirguli
Omina Shenliko‘g‘li: Nasroniy atirguli
null
978-9943-6124-3-3
248
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/8-mart-uchun-kursdoshimga-sovga
8-mart uchun "Kursdoshimga sovg'a"
Xalqaro xotin-qizlar kuni uchun sovgʻa tavsiyasi! Kitoblar bilan birga sovgʻa ichiga tabriknoma ham solinadi, oʻrab beriladi va Oʻzbekiston boʻylab istalgan manzilga bepul yetkazib beriladi. Toʻplamlar onangiz, op-singlingiz, hamkasbingiz, kursdoshingiz yoki doʻstingiz uchun tavsiya etiluvchi ajoyib kitoblardan tuzilgan. Sizdan shunchaki buyurtma berish va qadrli insoningizni xursand qilish talab etiladi xolos. Kursdoshimga sovg‘a to‘plamida ushbu ajoyib kitoblar mavjud: 1. “Latte omili. Moliyaviy mustaqillik va erkin hayot sari” 2. “Noldan birga. Startaplar haqida qaydlar yoxud kelajakni qanday qurish mumkin?” 3. “Eljernonga atalgan gullar” 4. “Diqqat. Chalg‘ituvchi dunyoda muvaffaqiyat sirlari”.
null
null
null
https://asaxiy.uz/uz/product/ahmad-hodiy-maqsudiy-ibodati-islomiya-lotin
Ahmad Hodiy Maqsudiy: Ibodati islomiya (lotin)
Ushbu kitob diyorimiz musulmonlari orasida boshlang‘ich diniy qo‘llanma sifatida maʼlum va mashhurdir. Unda ahli sunna val jamoaning, xususan, hanafiy mazhabi bo‘yicha shariat qoidalari tushuntirilgan. Asar asrimiz boshlarida o‘sha paytdagi til meʼyorlariga mos ifoda va iboralar ila bitilgan. Bu yo‘sin hozirgi zamon o‘quvchisi uchun biroz qiyinchilik tug‘dirishi tabiiy, albatta. Shu boisdan ham muallifning bayon tilini bir oz zamonaviylashtirishga jurʼat etdik. Ushbu moʻjaz qo‘llanma keng kitobxonlar ommasiga mo‘ljallangan bo‘lib, maktab yoshidagi o‘quvchilarga, shuningdek, ulug‘ yoshdagi savodli kishilarga ham birdek asqatadi degan umiddamiz. Alloh taolo barchamizni ibodati islomiyada sobitqadam qilsin!
978-9943-6944-6-0
240
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/aleksandr-dyuma-ikki-diana
Aleksandr Dyuma: Ikki Diana
"Ikki Diana" – tarixiy-sarguzasht roman bo‘lib, XVI asr Fransiya tarixidagi ko‘plab tragik voqealarni aks ettiradi. Ushbu romanda o‘quvchini qiziqtiradigan barcha komponentlar mavjud. Bu yerda mudhish sirlar hamda ma’suma qahramon ayol, makkarona fitnalarning qurboni – Diana de Kastro, yovuzlar dueti – Diana de Puate hamda konnetabl Monmoransi, haqiqat uchun kurashuvchi Gabriel Montgomeri va nihoyat, oliyhimmat gersog de Giz obrazlari mohirona ochib berilgan. Asarda katoliklar va protestantlarning o‘zaro diniy qarama-qarshiliklari ko‘rsatilgan. Roman nafaqat urush haqidagi hikoyalar, ishqiy dramalar, saroy fitnalari bilan, balki ishonchli tarixiy tavsiflar bilan ham qiziq va ahamiyatga molikdir.
978-9943-27-803-5
784
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/atham-amin-nemutlu-nasiba-niyatga-boglik
Atham Amin Nemutlu: Nasiba niyatga bog'liq
Hammasi o‘z o‘rnida ketayotgan bir vaqtda boshingizga shunday bir tashvish tushadiki “Yondim!”, “Kuydim!” deb yiqilasiz. Aynan o‘sha on, ichingizdagi yaxshiliklar bilan ulg‘ayayotgan bola chiqib keladi va eshigingizni qoqadi. “Tur!” deydi, "O‘rningdan tur!" Qo‘lingizdan tutib, zulmatni yengib o‘tadi va sizni yaxshi kunlarga eltadi. Yaxshilik qo‘rquv nimaligini bilmaydi. Oydinlik hech qorong‘ilikdan qo‘rqqanmi? Yomon kunlar bilan yuzlashganingizda avval Allohga, keyin ichingizdagi yaxshi niyatdan boshqa hech kimga muhtoj bo'lmang! Niyatlaringiz naqadar yaxshi bo‘lsa, Alloh shu qadar sizga yaqindir. Nasibangiz esa niyatingizda yashirin ... Bor yo‘g‘ingizni qo‘lingizdan tortib olsa ham, aylanib o‘rgilib sizga haqqingizni qaytarib beradi! Aslo ro‘yobga chiqmaydi demang! Chiqadi! Unutmang, Alloh gar xohlasa hatto qushlar ham fillarni yengadi azizim.
978-9943-8251-1-6
160
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/sharlotta-bronte-zhein-eir
Sharlotta Bronte: Jeyn Eyr
O‘quvchi eʼtiborini butkul o‘ziga jalb qilib, uni tuganmas hayajon, hamdardlik, achinish, mehr va muhabbat hislarini boshdan kechirishga undovchi «Jeyn Eyr» romani nashrdan chiqdi. Ingliz adibasi Sharlotta Bronte dunyoga mashhur mazkur asarida o‘tkinchi bo‘lgan jism chiroyini emas, insonning ichki go‘zalligini nafosat bilan tasvirlaydi. Asar o‘quvchiga mashaqqatlar qarshisida sabotli, irodali, marhamatli, jasur va mard bo‘lishni, atrofimizda yuz berayotgan hodisalarga o‘zgacha nigoh bilan boqishni o‘rgatadi. Har bir qiyinchilikdan keyin yana-da kuchga to‘lib, ilgari qadam bosish va har qanday murakkab vaziyatda ham Hazrati Insonlik rutbasiga sodiq qolishga chorlaydi!
978-9943-20-948-0
736
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/takvo-ahlining-guzal-kissalari
Taqvo ahlining go'zal qissalari
Qo‘lingizdagi ushbu kitobda taqvo sohibi bo‘lgan, o‘ta qiyin, o‘zi muhtoj, shayton vasvasa qilib turgan lahzalarda ham nafsini tiygan, tiya olgan, Alloh taoloning inoyati bilan gunohdan saqlangan, yomonlikka qo‘l urmagan, barchaga namuna bo‘lgan zotlar, ularning hayot yo‘llari, nafs bilan kurashish holatlari bayon qilingan. Shuningdek, nafsining ko‘yiga kirgan, Robbini unutgan, o‘zini tiya olmasdan uyatga qolgan baʼzi insonlar hayotidagi voqealarni ham eslatma uchun keltirilgan. Qissalar so‘nggida ulardan olinadigan ibratlar ham berilgan.
978-9943-8225-3-5
408
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/lyuis-keroll-alisa-kuzguorti-mamlakatida-suratli
Lyuis Keroll: Alisa ko‘zguorti mamlakatida (suratli)
Taniqli ingliz adibi Lyuis Kerollning ALisa haqidagi ikki ertagi dunyo tillariga eng ko'p o'girilgan asarlar qatorida tilga olinadi. Lekin shu vaqtgacha bu ertaklar asliyatdan o'zbek tiliga o'girilmagan edi va kitobxonlarimiz ular bilan turli animatsion va badiiy filmlar orqali tanish edi. Endi sizda ALisa ismli qizaloqning Ko'zguorti o'lkasidagi sarguzashtlari, u yerda bir-biridan g'aroyib jonzotlar bilan tanishishi hamda qirolicha bo'lish yo'lida boshdan kechirganlari o'zbek tilida o'qish imkoniyati mavjud. "Alisa Ko'zguorti o'lkasida" ertagi yoshidan qat'iy nazar hech bir kitobxonning befarq qoldirmasligiga ishonchimiz komil.
978-9943-20-734-9
null
2020
https://asaxiy.uz/uz/product/paulo-koelo-alkimyogar-uzb
Paulo Koelo: Alkimyogar
Одамзоднинг бу дунёдаги яккаю ягона, олий вазифаси- ўз Тақдирини рўёбга чиқаришга эришувидир... Барча одамлар ёшлик пайтларида ўз тақдирларини биладилар... Аммо фурсат ўтиши билан сирли бир куч уларни ўз Тақдирларини  рўёбга чиқариш имконсиз эканлигига ишонтира боради. Бу сирли қудрат инсон зотига ғанимдай туюлади, аслида эса ўз тақдирини қандай рўёбга чиқариш Йўлини худди ана шу қудрат кўрсатиб беради. У инсонниг руҳини ва эркини ўша буюк вазифага тайёрлайди. Бу курраи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд : қачонки сен ниманидир астойдил истасанг, албатта унга эришасан, чунки бундай истак Оламнинг Руҳида дунёга келган бўлади. Сен ер юзида худди ана шунинг учун яратилгансан. "Алкимёгар" романи замиридаги ушбу ҳикмат ўтмишдаги ўтган ёхуд ривоят қаҳрамони бўлган кимнингдир ҳаётигагина таалуқли эмас, бу сизу биз учун ҳам, биздан кейингилар учун ҳам ўтилажак Йўлдир. Балки бугун бу китобнинг дунёдаги 120 мамлакатда севиб ўқилаётгани ҳам, Пауло Коэлонинг дунёнинг энг машҳур ёзувчисига айлангани ҳам бежиз эмасдир. "Алкимёгар" ҳақида гапирганда Ричард Бахнинг "Жонатан исмли чағалай", "Тасаввурлар" ёки Экзюперининг "Кичик шаҳзода" сингари эртак-ривоятларини эсламасликнинг сира ҳам иложи йўқ. Аммо "Алкимёгар" уларнинг ҳеч бирига ўхшамайди.
null
null
2018
https://asaxiy.uz/uz/product/daniel-hpink-drive-bizni-ragbatlantiruvchi-kuchlar-hakidagi-garoiib-hakikatlar
Daniyel H.Pink: Drive. Bizni rag‘batlantiruvchi kuchlar haqidagi g‘aroyib haqiqatlar
null
978-9943-7524-1-2
230
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/fyodor-dostoevskij-aka-uka-karamazovlar-1-qism
Fyodor Dostoyevskiy: Aka-uka Karamazovlar (1-qism)
Inson hayotda yashar ekan, uning umri uch bosqichda: bolalik, yoshlik va keksalik davrida kechadi. Dastlab bola hayoti bilan soddaroq, keyin yoshlik xayoli bilan jo‘shqinroq yashasa, keksaligida bor-yo‘q falsafasi, hayot xulosasi bilan yashaydi. Umr sarhisobi davomida aytishi lozim bo‘lgan SO‘Zini bir-da aytsa, bir-da aytmaydi. “Aka-uka Karamazovlar” – adibning eng so‘nggi asari ekanligini hisobga olsak, bu asarni uning so‘nggi SO‘Zi deyishimiz, to‘g‘ri bo‘lar balki. Uch aka-uka – biri soddaroq, biri jo‘shqin va boshqasi mulohazali.  Xarakter va qarashlari bir-biriga o‘xshamaydi. Ammo barchasida umumiylik bor, bu nafaqat qondoshlik, balki maʼnaviy yaqinligida aks etadi. Ular bilan tanishar ekanmiz, hayot har bir inson shaklida davom etar ekan, insoniylik degan tushuncha o‘lmaydi, degan xulosaga kelamiz. Bu asar dunyoning ko‘plab tillariga tarjima qilingan, jahon adiblari bu asar haqida bundan keyin ham gapirishar ehtimol. Shu o‘rinda esa amerikalik yozuvchi Kurt Vonnegutning “Aka-uka Karamazovlar” romani haqidagi taʼrifini keltirsak, o‘rinli bo‘ladi: “Hayotda nimani bilish  kerak bo‘lsa, barchasini shu asardan o‘qib olish mumkin”. Darvoqe, buyuk Tolstoyning umri davomida mutolaa qilgan eng so‘nggi asari ham aynan “Karamazovlar” bo‘lgan. Demak, o‘zbek adabiyotiga Dostoyevskiy SO‘Zi, falsafasini takror va takror taqdim etgan ustoz tarjimon – Ibrohim G‘afurovdan navbatdagi beqiyos asarni kutib olamiz, milliy adabiyotimizga, o‘zbek kitobxoniga ushbu asar tarjimasi va nashri muborak bo‘lsin!
978-9943-20-795-0
576
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/omina-shenlikugli-mingboshining-kizi
Omina Shenliko‘g‘li: Mingboshining qizi
/h2>
978-9943-7508-9-0
224
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/zheimi-chan-python-0-dan-100-gacha
Jeymi Chan: Python 0 dan 100 gacha
/h2>
978-9943-7155-4-7
160
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/gafur-gulom-mening-ugrigina-bolam
G‘afur G‘ulom: Mening o‘g‘rigina bolam
"Менинг ўғригина болам" номи остида жамланган қиссалар ва ҳикоялар ўзбекона ҳаёт тарзи, инсонлардаги меҳр-оқибат кабиларнинг қимматли неъмат эканлигини англатади. Тақдир бошлаган кўчаларнинг сўқмоқларидан бир-бир ўтиб, унда ўз яқинларини кўргандек бўлади. Ўзбек халқининг неча асрлардан бери мерос бўлиб келаётган урф-одатлари ичидан энг қадрлиси-меҳмондўст халқни кўриш мумкин.
978-9943-27-986-5
126
2019
https://asaxiy.uz/uz/product/alihontura-sogunij-turkiston-qajgusi-i-ii-qismlar
Alixonto‘ra Sog‘uniy: Turkiston qayg‘usi (I-II qismlar)
“Туркистон қайғуси” Алихонтўра Шокирхонтўра ўғли Соғуний Туркистоннинг атоқли олими ва адиби, улкан давлат арбоби ва саркардаси, Шарқий Туркистон ислом жумҳуриятининг биринчи президенти ва маршали эди. У милодий 1885 йили Туркистон ўлкасининг Тўқмоқ шаҳрида туғилган. Яхши билим олган Алихонтўра улуғ олим ва сиёсий арбоб бўлиб етишди. 1976 йил 29 февралда Тошкентда вафот этган. Олимнинг “Туркистон қайғуси” тарихий-публицистик асари етти йил мобайнида ёзилган. Унда Соғуний ўз ҳаёт йўлида гувоҳ бўлган кўплаб воқеаларга донишманд назари билан баҳо беради, миллат, юрт ва дин қайғусидаги ўтли дардларини тўкиб солади.
null
null
null
https://asaxiy.uz/uz/product/omina-shenlikugli-ishkka-engilmaiman
Omina Shenliko'g'li: Ishqqa yengilmayman
Dunyoga kelishining o‘zi kurashdan iborat bo‘lgan odam bolasi to umri oxirlaguniga qadar mudom ikki qutb o‘rtasida muallaq yashaydi. Qaysi tomonni tanlashiga qarab u yaxshi, yomon, noinsof, vijdonli, manfaatparast, olijanob shu kabi sifatlar bilan taniladi. Qo‘lingizdagi asar ham inson qiymatini belgilaydigan tanlov haqida. Bosh qahramon - Yunus xudosizlikdan to Allohni tanishgacha bo‘lgan yo‘lga chiqadi. Safar davomida juda ko‘p qadriyatlari, ishongan va tayangan haqiqatlarini qayta ko‘rib chiqadi, o‘zini tanish iztirobi va lazzatidan bahramand bo‘ladi. Onasi va suygan qizi Asuman uning hayotidagi asosiy ayol insonlardir. Biri Yunusni yengil, ammo xudosiz yashashga undasa, ikkinchisi murakkab, ammo Yaratganni tanish va iymon keltirish baxti bilan sharaflangan hayotga chorlaydi. Bir umr islomni inkor etib kelgan, musulmonlarda tinch hayot va taraqqiyot dushmanlarini ko‘rib kelgan yigit muhabbat tufayli o‘zgarishga ahd qiladi. Asumanning eʼtiboriga tushish uchun dinni o‘rgana boshlaydi, aqlan Allohning borligiga amin bo‘ladi. Tog‘ kiyigidek hurkak va mag‘rur qiz Yunusga qaraydimi? Yunus iymon keltiradimi? Bolalikdan ongiga singdirib kelingan noto‘g‘ri qarashlarni muhabbat sindira oladimi? Dahriy oila eʼtiqodi haëtidan ham muhim bo‘lgan qizni qabul qiladimi? Omina Shenliko‘g‘lining «Ishqqa yengilmayman» asari bu savollarga javob beradi, sizni o‘ylantirayotgan baʼzi masalalarga yechim taklif qiladi, qanday yashash kerak - o‘zi yashashdan maqsad nima degan falsafiy muammoga butunlay boshqa rakursdan turib yondashadi.
978-9943-7592-7-5
272
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/ronda-bern-sehrli-kuch
Ronda Bern: Sehrli kuch
Ronda Bernning “Hayotning eng buyuk siri" va “Kuch" kitoblari hozirgi kunda o‘quvchilarimiz tomonidan sevib mutolaa qilinmoqda. Qo‘lingizdagi “Sehrli kuch" nomli kitob muallif dadil izlanishlarining davomi hisoblanadi. Muallif uchinchi kitobida Sehrli kuch — Shukronalik kuchi haqida hikoya qiladi. Bizning hayotimiz va taqdirimizga Shukronalikning taʼsiri va kuchini so‘z bilan ifodalash qiyin. Agar siz muallif bilan 28 kunlik qiziqarli sayohatga otlansangiz, o‘zingiz uchun hayotingizning ajoyib sahifalarini ochasiz. Darhaqiqat, muallif tavsiyalarini sidqidildan bajarsangiz, kim va qayerda bo‘lishingizdan, hozirgi ahvolingiz qandayligidan qatʼi nazar Sehrli kuch hayotingizni yaxshi tomonga o‘zgartirib yuboradi.
978-9943-5493-7-1
144
2017
https://asaxiy.uz/uz/product/mark-menson-ammasi-rasvo-yumshok-mukova
Mark Menson: Hammasi rasvo (Yumshoq muqova)
Biz juda qiziq davrda yashamoqdamiz. Shu paytga qadar inson bolasi ko‘rmagan qulayliklarga egamiz, boy-badavlatmiz to‘rt muchamiz sog‘, tinch zamondamiz yashayapmiz, lekin, shunday bo‘lsa-da  ko‘pchilikni umidsizlik qurshab olmoqda. Qay birimiz global isish muammolardan qo‘rqamiz,  kimlardir hukumatdan norozi, iqtisodiy buhronlardan tahlikaga tushayotganlarimiz ham son-sanoqsiz. Bu hol odamlarda qo‘rquvni,  kelajakka umidsizlik kayfiyatini, negativ fikrlarni tug‘dirmoqda. Mutolaasiga kirishayotganimiz ushbu kitob ayni muammolarni yechishda bizga yordam beradi - ruhiyatimizdagi o‘zgarishlarni psixologik tahlil qiladi, siyosiy jarayonlarga baho berishni o‘rgatadi, global o‘yinlar, biznes hiylalar haqida juda qiziqarli, hayratlanarli maʼlumotlarni taqdim etadi. Xullas, muallif ushbu asari orqali insonlarni umidsizlikka, yaltiroq narsalarga aldanmaslikka, hayotning mohiyatini anglab yashashga chaqiradi.
978-9943-6590-6-3
240
2020
https://asaxiy.uz/uz/product/omina-shenlikugli-mariya
Omina Shenliko‘g‘li: Mariya
Sizga “Nasroniy atirguli”, “Vijdon azobi”, “Imomning maneken qizi”, “Dor ostidagi ayol”, “Johiliston kelini” kabi asarlari bilan tanish bo‘lgan turkiyalik adib Omina Shenliko‘g‘lining yana bir mashhur asarini — “Mariya” kitobini o‘zbek tilida taqdim etmoqdamiz. Bu adibning qaysi asarini o‘qimang, hammasida insonni kamolotga chorlaydigan, eʼtiqodni mustahkamlaydigan pand-nasihatlarni uchratasiz. Ayniqsa, qo‘lingizdagi asarni — “Mariya”ni hech bir mubolag‘asiz eʼtiqod ulug‘langan buyuk obida deyishingiz aniq. Ushbu asarni adib hayotiy voqea asosida — bosh qahramonning hikoyasi bo‘yicha yozgan. Asar voqealari Germaniya va Turkiyada bo‘lib o‘tgan. Asarning asosiy qahramoni nasroniy qiz — Mariya asar boshida irqchi va hatto millatchi shaxs sifatida ko‘zga tashlanadi. Lekin vaqt o‘tishi bilan boshqa irq va millat vakillari ham o‘zlari kabi inson ekanligini anglaydi. Tasodifni qarang, Mariya ikkita musulmon yigit — misrlik Abdulvahhob va turkiyalik Mehmet — bilan tanishib, do‘stlashib qoladi. Mehmet bilan Mariya orasida muhabbat paydo bo‘ladi. Ular o‘zaro turmush qurishi uchun kimdir o‘z eʼtiqodidan voz kechishi kerak... Abdulvahhob kim va u Mariyaning hayotida qanday rol o‘ynaydi? Mehmet aslida kim edi va u o‘z eʼtiqodini o‘zgartiradimi? Mariyaning otasi Sem va onasi Tereza qanday insonlar edi? Abdulvahhob va nasroniylar yepiskopi o‘rtasidagi bahs qanday yakunlanadi va Mariya bularning bahsidan keyin qay ahvolga tushadi? Mariya Turkiyaga nima uchun keladi va u maqsadiga erishadimi? Mariya, haqiqatan ham, Mehmetni sevarmidi yoki?.. Mehmet va Mariya o‘zaro turmush qurishadimi? Abdulvahhobning taqdiri qanday yakunlanadi? Ushbu savollarga asarni o‘qish davomida javob topasiz!
978-9943-7200-4-6
288
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/mehmet-iildiz-izlash
Mehmet Yildiz: Izlash
Hayotining bahorida so‘ligan navnihol... Maishiy zo‘ravonlik, qotillik, ko‘cha hayoti, giyohvandlik, yetimlik, afsus-nadomat va ruhiy azoblarni boshdan kechirgan yoshgina yigitcha. Bu yoshida buncha yukni ko‘tarish unga og‘irlik qildi. Ranj-alamga to‘la hayotiga ma’no berishni istadi, tubi yo‘q quduqda kelajagi uchun bir tutam umid qidirdi... Va yo‘lini yo‘qotganlarga yo‘lboshchilik qilishni diliga tukkan yosh o‘qituvchi bilan uchrashib qoldi. Bu uchrashuv aslo tasodif emasdi... Mehmet Iildizning real voqealarga asoslanib yozilgan ushbu asarida tolei kulmagan yigitchaning hayoti qanchalar o‘zgarib ketganiga guvoh bo‘lasiz. “Hech kim hayotimizga bekordan-bekor kirib kelmagan. Ular biz uchun yo imtihon, yoki armug‘ondir”. Tarjimon Nurulla Abdullayev
978-9943-20-848-9
176
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/hadicha-kubro-tongar-bakirmaidigan-onalar
Xadicha Kubro Tongar: Baqirmaydigan onalar
Farzandingizni hurmat qilasizmi? Albatta, yaxshi ko‘rasizmi deb so‘ramoqchi emasmiz, chunki millati, irqi, dinidan qatʼiy nazar ona maqomidagi zot borki, farzandini o‘z jonidan bir necha karra ortiq sevishi, shubhasiz! Ammo Yaratgandan beg‘ubor bir omonat, go‘zal hadya bo‘lmish bolamizga munosib munosabat ko‘rsatish, farzand tarbiyasida to‘g‘ri yo‘lni tanlay olish, uning shaxsini qadrlash har doim, har birimizning qo‘limizdan kelavermasligi rost. Qo‘lingizdagi mazkur kitobni nafaqat farzand o‘stirayotgan onalar, balki turmush ostonasidagi qizlar ham o‘qib ibrat olishlarini tavsiya qilamiz. Muallif bolalarga “bizniki” deb qarash noto‘g‘ri ekani, aksincha, biz bor-yo‘g‘i Egasining oldidagi bir omonatchi ekanligimizni eslatib, farzand tarbiyasi borasidagi fikrlarimizni mutlaqo o‘zgartiradi, xatolarimizga oyna tutadi. Tarjimon: Nurulla Abdullayev
978-9943-20-871-1
240
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/tkir-oshimov-ikki-eshik-orasi-kirill
O‘tkir Hoshimov: Ikki eshik orasi
Роман ўтган асрда иккинчи жаҳон урушининг бошқа халқлар қатори ўзбек халқи бошига келтирган кулфатларини ёритишга бағишланган. Асарда урушнинг инсониятга хавф туғдирувчи моҳияти, унинг халқимизга келтирган мудҳиш оқибатларини ватандошларимиз сиймолари акс этган бадиий образлар воситасида ёритиб берилган. Ўзбек ўқувчилари орасида энг кўп ўқиладиган мазкур роман Ватанга садоқат, ишқ-муҳаббат, инсонпарварлик мавзуси билан аҳамиятлидир. Халқимизнинг севимли адиби Ўткир Ҳошимовнинг ушбу дурдона асари китоб жавонингиздан жой олишига ишонамиз.
978-9943-5189-3-3
null
2019
https://asaxiy.uz/uz/product/hudojberdi-tuhtaboev-qasoskorning-oltin-boshi
Xudoyberdi To‘xtaboyev: Qasoskorning oltin boshi
Мазкур асарда ўзбек халқининг тарихида ўчмас из қолдирган, халқ озодлик ҳаракатига бошчилик қилган қаҳрамонлардан бири Намоз ботир ҳақида сўз боради. "Янги аср авлорди" НММ, 398 бет. Лотин алифбосида.
978-9943-27-903-2
400
2018
https://asaxiy.uz/uz/product/oskar-uajld-dorian-grejning-portreti
Oskar Uayld: Dorian Greyning portreti
Дориан Грей ким ўзи? Ўтган асрда китобхонлар уни адолатли жазога тортилган, васвасага берилган гуноҳкор деб эътироф этдилар. Бугунги кун ўқувчиси эса Дориан Грейни бутун борлиғини, қалбини, руҳини абадий ёшлик учун қурбон қилган такаббур, айни пайтда ночор ва заиф қаҳрамон сифатида танидилар. Киборлар оиласида дунёга келган, онамерос ҳусни таважжуҳ эгаси бўлган Дориан бахтли-саодатли яшаши учун етарлича имкониятга эга бўлгани ҳолда тақдирнинг бешафқат ҳукми билан юзма-юз келди. «Гўзал нарсанинг ортида ҳамиша бирон бир фожиа яшириниб ётади. Энг камсуқум, энг арзимас бир гулнинг гуллаши учун ҳам дунёлар тўлғоқ азобини бошдан кечирмоқлари зарур», дейди асар қаҳрамонларидан бири. Дарҳақиқат, Дориан Грейнинг гўзал сиймоси ортида ҳам ул­­кан фожиа яширинади: қалб ўлади, руҳ мангу йўқолади. Ифлос ишратхоналар, давомий маишатлар, ўғрилик, жамиятдаги қаланғи-қасанғиларнинг қабиҳлиги энди унинг хаёлида гўзалликка, бундай разолатлар эса доимий эҳтиёжга айланади. Оскар Уайльд адабиётга ана шундай мураккаб табиатли қаҳрамон тимсолини олиб кирди ва у орқали инсон хоҳиш-истакларининг чегарасини, ҳаётий мувозанатнинг бузилиши қандай оқибатларга олиб келишини юксак бадиий маҳорат билан кўрсатиб берди. Ва асар миллионлар қалбини забт этди, Дориан Грей образи эса китобхон қайд дафтарига битилди.
null
320
2020
https://asaxiy.uz/uz/product/utkir-hoshimov-uzbeklar
O‘tkir Hoshimov: O'zbeklar (Nurli dunyo)
Oʻzbekiston xalq yozuvchisi O'tkir Hoshimovning asarlari xalqimiz tomonidan sevib mutolaa qilinadi. Buning boisi adib asarlarining hayotiyligi, tilining jozibadorligida. Qo'lingizdagi to'plamdan O'tkir Hoshimovning „Oʻzbeklar", „Yanga“, „Jintepa", „O'zbek ishi", „Urushning so'nggi qurboni" va boshqa shu kabi hikoyalari o'rin olgan.
978-9943-8879-0-9
160
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/8-mart-uchun-onamga-sovga
8-mart uchun "Onamga sovg'a"
Xalqaro xotin-qizlar kuni uchun sovgʻa tavsiyasi! Kitoblar bilan birga sovgʻa ichiga tabriknoma ham solinadi, oʻrab beriladi va Oʻzbekiston boʻylab istalgan manzilga bepul yetkazib beriladi. Toʻplamlar onangiz, op-singlingiz, hamkasbingiz, kursdoshingiz yoki doʻstingiz uchun tavsiya etiluvchi ajoyib kitoblardan tuzilgan. Sizdan shunchaki buyurtma berish va qadrli insoningizni xursand qilish talab etiladi xolos. Onamga sovg‘a to‘plamida ushbu ajoyib kitoblar mavjud: 1. “Latte omili. Moliyaviy mustaqillik va erkin hayot sari” 2. “Eljernonga atalgan gullar” 3. “Chernobil tavallosi” 4. “Qo’rqma”.
null
null
null
https://asaxiy.uz/uz/product/muftii-muhammad-takii-usmonii-ramazonni-kandai-utkazamiz
Muftiy Muhammad Taqiy Usmoniy: Ramazonni qanday o'tkazamiz?
Muborak Ramazon oyini munosib tarzda o‘tkazish, fazilatlaridan fayziyob bo‘lish, barakotidan bahra olish har bir mo‘minning orzusidir. Qo‘limizdagi ushbu risola bizga ayni shu masalada yordam beradi. Yaʼni Ramazon oyi eng katta savdo oyi ekani, unda oxiratning anvoyi neʼmatlariyu jannatlarni “xarid” kilish mumkinligi, shuningdek, Allohu Karimning O‘zi ro‘zadorlarni alohida ikrom qilishi sodda, xalqchil tilda, hayotiy misollar bilan bayon etilgan. Kitobcha kichkina bo‘lsa-da, undan olam-olam maʼnolar topishingiz tayin. Ramazon oyi butun musulmonlarga muborak bo‘lsin!
978-9943-8016-2-2
72
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/bodo-shefer-eng-sara-asarlari-kattik-mukova
Bodo Shefer: Eng sara asarlari (qattiq muqova)
Мен ушбу китобим орқали пулга қандай муносабатда бўлиш кераклиги борасида ўз тавсияларимни берсам. Мен ўзим бошимдан ўтказган, билганларимни сиз билан ўртоқлашмоқчиман. Пулга эга бўлиш бу эркинроқ ва мустақилроқ ҳаёт кечириш деганидир. Мен буни тушуниб етганимда, ўзимдаги билим ва тажрибамни бошқаларга улашишни истадим. Инсон учишни, сузишни, дастурлашни ўрганиши мумкиндай, бадавлат бўлишни ҳам ўргана олади. Бунда сизга бир қанча стандарт чоралар ёрдам беради. Биринчи миллионни ишлаб топишнинг бир қанча имконият йўллари бор. Бу имкониятлар ушбу китобда баён этилган.
978-9943-6658-0-4
432
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/robin-sharma-buyuklik-sari-101-kadam
Robin Sharma: Buyuklik sari 101 qadam
Shaxsiy hayot va biznesingizdagi arzimas yutuqlardan charchadingizmi? O‘zingizning ko‘proq narsaga qodir ekanligingizni his qilyapsizmi? Yuksak muvaffaqiyatlar qozonishga, hayratlanarli natijalarga erishishga va o‘z salohiyatingizni to‘liq ro‘yobga chiqarishga tayyormisiz? Agar shunday bo‘lsa, unda bu ajoyib kitob faqat siz uchun yozilgan. Motivatsiyaga undovchi, ilhomlantiruvchi, faollikka yetaklovchi va beqiyos g‘oyalarga to‘lib-toshgan ushbu kitob yuksak orzu-maqsadlaringizni amalga oshirishingizga yordam beradi. "Buyuklik sari 101 qadam" - salohiyat-u kuch g‘ayratingizni ochib beradigan va o‘zligingizning eng yaxshi fazilatlarini namoyon etish istagini uyg‘otuvchi noyob kitobdir.
978-9943-7788-4-9
288
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/dejl-karnegi-dustlar-orttirish-va-odamlarga-tasir-utkazish-yangi-asr-avlodi
Deyl Karnegi: Do‘st orttirish va odamlarga ta’sir o‘tkazish xususida
Deyl Karnegi jamiyatdagi munosabatlarning nozik jihatlariga alohida eʼtibor qaratadi. Insonlarning o‘zaro muomala madaniyati, o‘zni tutish, mulozamat, boshqalarni hurmat qilish, ishlarini yuqori baholash orqali obro‘-eʼtibor topish mumkinligini taʼkidlaydi. Shuningdek, o‘z-o‘ziga ishonch hosil qilish va omma oldida so‘zlashning turli yo‘llarini ochib beradi. Tinglovchini qiziqtirish, yaxshi maʼruza o‘qish, xotirani mustahkamlash va boshqa mavzularda ham  qimmatli maslahatlarni tavsiya etadi. Bezovtalikning omillari, yechimi barobarida turfa insonlar hayotidagi turli holatlar, Karnegi anʼanasiga ko‘ra, misollar tariqasida keltiriladi.
978-9943-27-375-7
272
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/braian-treisi-sotuv-psihologiyasi
Brayan Treysi: Sotuv psixologiyasi
/h2>
978-9943-7728-0-9
302
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/nizomulmulk-siesatnoma-kattik-mukova
Nizomulmulk: Siyosatnoma (qattiq muqova)
null
978-9943-27-635-2
304
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/utkir-hoshimov-tushda-kechgan-umrlar-yangi-asr-avlodi
O‘tkir Hoshimov: Tushda kechgan umrlar (Yangi Asr Avlodi)
Odamzot hayotida shunday pallalar bo‘ladiki, baʼzida ularni hech qachon unutging kelmaydi, baʼzida esa tushingda kechirgandek unutishni xohlaysan. Ammo bunday vaqtlar hayotingda qanday iz qoldirganidan qatʼi nazar, baribir qalbingning bir bo‘lagi hamisha o‘sha xotiralar bilan band bo‘lib qolaveradi...   Noyob isteʼdod sohibi O‘tkir Hoshimovning «Tushda kechgan umrlar» asarini o‘qigan kitobxon qalbidan ham shunday o‘ylar kechadi. Romanda keltirilgan voqealar qamrovi juda keng: 30-yillarning mashʼum “qatag‘on” qilish manzaralari, 80-yillardagi ko‘pchilikning yostig‘ini quritgan Afg‘oniston urushi lavhalari, shu yillarda sodir bo‘lgan «o‘zbek ishi»... Insonlar hayotida sodir bo‘ladigan bu uchta yirik, juda katta hajmli voqealarni bir-biri bilan bog‘lashda yozuvchi mahoratiga tan bermaslikning iloji yo‘q. Voqealar yoki qahramonlar haqida gapirib o‘tmoqchi emasmiz. Yaxshisi, o‘zingizni mutolaaga chorlaymiz.
978-9943-27-636-9
272
2018
https://asaxiy.uz/uz/product/8-mart-uchun-opa-singlimga-sovga
8-mart uchun "Opa-singlimga sovg'a"
Xalqaro xotin-qizlar kuni uchun sovgʻa tavsiyasi! Kitoblar bilan birga sovgʻa ichiga tabriknoma ham solinadi, oʻrab beriladi va Oʻzbekiston boʻylab istalgan manzilga bepul yetkazib beriladi. Toʻplamlar onangiz, op-singlingiz, hamkasbingiz, kursdoshingiz yoki doʻstingiz uchun tavsiya etiluvchi ajoyib kitoblardan tuzilgan. Sizdan shunchaki buyurtma berish va qadrli insoningizni xursand qilish talab etiladi xolos. Opa-singlimga sovg‘a to‘plamida ushbu ajoyib kitoblar mavjud: 1. “Latte omili. Moliyaviy mustaqillik va erkin hayot sari” 2. “Muvaffaqiyatli insonlarning 7 ko‘nikmasi” 3. “Morrining seshanba darslari” 4. “Ajib yangi dunyo”.
null
null
null
https://asaxiy.uz/uz/product/imom-gazzoliy-shuhratparastlik-va-riyo
Imom G'azzoliy: Shuhratparastlik va riyo
"Riyo chumolining oyoq izidan ham mayda, ko‘rinmaydigan va bilinmaydigan, ammo eng xavfli, insonni tahlikaga qo‘yuvchi amaldir. Alloh bizning savobga erishish umidida qiladigan ishlarimiz, amallarimiz yoki ibodatlarimizga muhtoj emas. Alloh hech qachon hech kimga ehtiyoj sezmaydigan, beqiyos qudrat va vahdoniyat egasidir. Bizning ezgu amallarimiz esa oxiratda Jannatga kirishimiz uchun dalil-hujjatdir. Uni birovlarga ko‘z-ko‘z qilish, amalimiz bilan maqtanishimiz Yaratganning qahrini keltiradi..." Bu qaysi holatlarda ko‘rinadi? Riyodan qanday qutulmoq mumkin? Riyoning ixlosdan farqi nimada?.. Hurmatli kitobxon! Bu kabi qator savollarga mazkur qo‘llanmadan javob olishingiz mumkin. Barchangizga mazkur kitobni o‘qib, unga amal qilishingizni tilab qolamiz. Bu kitob xonadoningizni yorituvchi shamchiroq sifatida Sizni saodat yo‘liga yetaklab olib chiqishiga ishonamiz.
978-9943-8513-4-4
224
2023
https://asaxiy.uz/uz/product/bolalar-enciklopediyasi-nima-uchun-va-shuning-uchun
Bolalar Ensiklopediyasi. Nima uchun va Shuning uchun
Barcha yosh bolalar savol berishni yaxshi ko‘radilar, lekin afsuski, ularning ota-onalari har doim ham ularga javob berishga vaqtlari yo‘q. Bizning ensiklopediyamiz yordamga keladi: unda bezovta bolalar so‘raydigan deyarli 300 xil savollar mavjud - Yer va kosmos, hayvonlar va o‘simliklar, qadimgi sivilizatsiyalar va zamonaviy mashinalar. Farzandingiz bilan O‘qing va yordam bering.
978-9943-80280-3
142
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/ihsan-shenozhak-farzand-tarbiyasi
Ihsan Shenojak: Farzand tarbiyasi
Aziz o‘quvchi, qo‘lingizdagi ushbu manba buyuk olim, Doktor Ihsan Shenojak qalamiga mansub bo‘lib, unda barcha ota-onalar uchun farzand tarbiyasida zarur bo‘ladigan muhim va kerakli maʼlumotlar Qurʼon oyatlari hamda Islom dini ko‘rsatmalari asosida bayon qilingan. Kitob har tomonlama sodda va tushunarli bo‘lishi bilan birga yosh ota-onalarga munosib hamroh kabidir. O‘ylaymizki, ushbu kitob barcha ota-onalar uchun manfaatli bo‘ladi, inshaalloh. Turk tilidan Abdulloh Rahim tarjimasi
978-9943-8217-5-0
164
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/ibn-battuta-saehatnoma-tuhfat-an-nuzzor-fi-garoib-al-amsor-va-azhoib-al-asfor
Ibn Battuta: Sayohatnoma "Tuhfat an-nuzzor fi g‘aroib al-amsor va ajoib al-asfor"
Ibn Battuta jahon madaniyati va tafakkuri rivojida Ibn Xurdorbeh, al-Yaʼqubiy, al-Istaxriy, al-Muqaddasiy, al-Maʼsudiy, Ibn Havqal kabi o‘rta asr arab geograflari hamda Abu Hamid al-G‘artoniy, Ibn Fadlon, Ibn Jubayrlardek sayyohlar orasida o‘zining “Sayohatnoma”si bilan alohida o‘rin tutgan mashhur arab sayyohidir. Uning “Sayohatnoma” asari o‘rta asr mamlakatlari, shaharlari, ularning xalqlari madaniyati, turmush tarziga oid g‘oyat qimmatli, ko‘p o‘rinlarda yagona maʼlumotlari bilan boshqalardan ajralib turadi. Akademik I. Yu Krachkovskiy Ibn Battutani «Barcha musulmon mamlakatlarini kezib chiqqan so‘nggi eng buyuk sayyoh», deya eʼtirof etgan edi.
978-9943-00-455-9
688
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/evgenii-zamyatin-biz
Yevgeniy Zamyatin: Biz
Yevgeniy Zamyatinning “Biz” asarini antiutopiya janri davrining sarhisobini boshlab bergan simvolik roman deb hisoblash mumkin. Sobiq sovet davrida taqiqlangan ushbu asar hozirda nafaqat rus, balki butun jahon klassik adabiëtining durdonalari safiga kiradi. Roman inson “raqam”ga aylantirilgan "tenglik jamiyati" haqida hikoya qiladi. Unda hamma narsa kiyim-kechaklaru kvartiralar, inson o‘y-hayollariyu his-tuyg‘ulari - barchasi umumlashtirilgan. U yerda na oila bor, na insonlarning bir-biriga bo‘lgan kuchli bog‘lanishlar. “Raqamlar”, hattoki, o‘z erkiga ega emaslar. Biroq, inson insonligicha qolar ekan, uning ozodlikka bo‘lgan intilishini yo‘q qilish mumkinmi?
978-9943-7514-3-9
288
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/zhuzha-polgar-pol-truong-lesli-gorvic-24-soatda-shahmat-urganish
Juja Polgar. Pol Truong. Lesli Gorvits: 24 soatda shaxmat o‘rganish
Ushbu kitob dunyodagi eng ommabop o'yin -  shaxmat haqida. Shaxmat o'ynashni xohlovchilar, uning boshlanishi va oxirida yaxshi natijaga erishmoqchi bo'lganlar, musobaqadan  oldin o'z kuchiga ishonch tuyg'usini shakllantirishni istovchilar mazkur kitobga murojaat qilishlari mumkin. Shaxmat o'ynashni endi o'rganayotganlar ham, bu sohada ancha- muncha  natijaga erishganlar ham bu kitobdan o'ziga kerakli ko'rsatma va maslahatlarni topa oladi. Shaxmat ustalarining murabbiy sifatida o'quvchiga taqdim etayotgan mazkur saboqlari ularga bu boradagi eng to'g'ri yo'lni ko'rsatadi. Kitob boshlovchi va tajribali shaxmatchilarga hamda keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
978-9943-4128-5-9
344
2015
https://asaxiy.uz/uz/product/songul-unsal-umidning-beshinchi-mavsumi
Songul Unsal: Umidning beshinchi mavsumi
Inson qayta turolmaydigan darajada yiqilsa ham bir kuni yana oyoqqa turishga umid qiladi, chunki umid qilmoq Yaratgan taslim bo'lishning eng chiroyli ko'rinishidir. O'rnimizdan turish uchun harakatga tushamiz, hammasini qaytadan boshlash kerakligini bilamiz. Aynan shu onda o'tmish xotiralari saboq olib, kelajakning baxtli kunlarini orzu qila boshlaymiz. Ba'zida kichik bir jasorat hammasini o'z o'rniga tushirish uchun kifoya qiladi. Eng qiyin vaziyatlarda ham chiqish yo'li har doim mavjud bo'lgan. O'zingizni zulmatda qoldirmang, o'zingizni tark etmang. Tark etsangiz, hech kim qalbingizga yaqinlasha olmaydi. Ertangi kuningiz tabassum qilsin. Siz ushbu beshinchi mavsumga eng munosib insonsiz. Har bir inson qalbida o'z mavsumini olib yuradi. Ular beshinchi mavsumni hayotiy tajribalari bilan o'z olamiga uyg'unlashtiradi. Hayot kimgadir yoz, kimgadir qish, kimgadir bahor kabidir. Sabr qilganlarga esa har doim gullar bilan burkangan yo'llar nasib etadi. Duo, umid va sabr bilan go'zal qalbini to'ldirgan insonlarning so'ngi mavsumi har doim bahor bo'ladi.
978-9943-8134-3-4
176
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/shajh-muhammad-sodik-muhammad-yusuf-islom-tarihi-1-2-kitoblar
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf: Islom tarixi (1-2 kitoblar)
Tarix barcha o‘tgan avlodlarning hayot madrasasidir. Tarix orqali tiriklar o‘zlari uchun ‎manfaatli narsani o‘rganib, unga amal qiladilar hamda o‘zlariga zarar yetadigan narsalardan ‎voqif bo‘lib, undan chetda bo‘ladilar.‎ Islom tarixi deganda, odatda Islom davlatlari hamda musulmon xalqlarning vahiy nozil ‎bo‘lgan ilk davrdan boshlab hozirgi kungacha bo‘lgan tarixi nazarda tutiladi. Ammo aslida ushbu ‎tarix dunyo boshlanganidan to hozirgi, biz yashab turgan paytgacha bo‘lgan davrni o‘z ichiga oladi. ‎Zero, bu tarix ilk inson, ilk payg‘ambar – Odam alayhissalomdan boshlanadi. ‎ Shayx‏ ‏Muhammad‏ ‏Sodiq‏ ‏Muhammad‏ ‏Yusuf‏ ‏hazratlarining‏ ‏ushbu‏ ‏asari‏ ‏Islom‏ ‏tarixining‏ ‏muxtasar‏ ‏bayoni‏ ‏bo‘lib,‌‏ ‏muallifning‏ ‏so‘nggi‏ ‏kitoblaridan‏ ‏biridir‏.‏
978-9943-7795-2-5
1056
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/utkir-hoshimov-ikki-eshik-orasi-yaa
O‘tkir Hoshimov: Ikki eshik orasi (yumshoq muqova)
Eʼtiboringizga havola etilayotgan mazkur kitob O‘tkir Hoshimov asarlari ichida qamrovi, o‘quvchi qalbiga yaqinligi bilan alohida ahamiyatga ega. Unda adib qariyb qirq yillik davrni o‘z ichiga olgan, bir qancha chigal va murakkab taqdirlar misolida o‘z xalqining urush davrida boshdan kechirgan hayoti, qismati haqida mahorat bilan qalam tebratgan. Zamon va davr qanday sharoitda kechishidan qatʼiy nazar insoniy qadr-qimmat tushunchalarini saqlab qolgan, taqdirini el-yurti, xalqi, vatani taqdiri bilan bog‘lagan, farzandidan ayrilganida ham qalbiga quvonch baxsh etishi mumkin bo‘lgan boshqa sababni o‘zi uchun yarata olgan, hayotini sevgi-muhabbat tuyg‘ulari bilan bezamoqchi bo‘lgani holda urush hukmiga tobe bo‘lib qolgan insonlar qismatini ifodalovchi ushbu asar mutolaasidan so‘ng bugungi o‘tayotgan tinch -omon hayotingiz, farzandlaringiz baxti uchun shukrona aytasiz. Asar aynan shu jihati bilan qalblarga yaqin.
978-9943-27-754-0
584
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/8-mart-uchun-hamkasbimga-sovga
8-mart uchun "Hamkasbimga sovg'a"
Xalqaro xotin-qizlar kuni uchun sovgʻa tavsiyasi! Kitoblar bilan birga sovgʻa ichiga tabriknoma ham solinadi, oʻrab beriladi va Oʻzbekiston boʻylab istalgan manzilga bepul yetkazib beriladi. Toʻplamlar onangiz, op-singlingiz, hamkasbingiz, kursdoshingiz yoki doʻstingiz uchun tavsiya etiluvchi ajoyib kitoblardan tuzilgan. Sizdan shunchaki buyurtma berish va qadrli insoningizni xursand qilish talab etiladi xolos. Hamkasbimga sovg‘a to‘plamida ushbu ajoyib kitoblar mavjud: 1. “Yalang‘och iqtisodiyot. Murakkab sohaning sodda qiyofasi” 2. “Noldan birga. Startaplar haqida qaydlar yoxud kelajakni qanday qurish mumkin?” 3. “Latte omili. Moliyaviy mustaqillik va erkin hayot sari” 4. “Baxt yetkazish. Milliard dollarlik internet do‘kon tarixi”.
null
null
null
https://asaxiy.uz/uz/product/ahmad-hodii-maksudii-ibodati-islomiya-yumshok
Ahmad Hodiy Maqsudiy: Ibodati islomiya (yumshoq)
Ushbu kitob diyorimiz musulmonlari orasida boshlang‘ich diniy qo‘llanma sifatida maʼlum va mashhurdir. Unda ahli sunna val jamoaning, xususan, hanafiy mazhabi bo‘yicha shariat qoidalari tushuntirilgan. Asar asrimiz boshlarida o‘sha paytdagi til meʼyorlariga mos ifoda va iboralar ila bitilgan. Bu yo‘sin hozirgi zamon o‘quvchisi uchun biroz qiyinchilik tug‘dirishi tabiiy, albatta. Shu boisdan ham muallifning bayon tilini bir oz zamonaviylashtirishga jurʼat etdik. Ushbu moʻjaz qo‘llanma keng kitobxonlar ommasiga mo‘ljallangan bo‘lib, maktab yoshidagi o‘quvchilarga, shuningdek, ulug‘ yoshdagi savodli kishilarga ham birdek asqotadi degan umiddamiz. Alloh taolo barchamizni ibodati islomiyada sobitqadam qilsin!
978-9943-6617-9-0
180
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/islomda-oila-muammo-va-echimlar-yumshok
Islomda oila. Muammo va yechimlar
Maʼlumki, oilani jamiyatdan ayro tasavvur qilib bo‘lmaydi. Oilasiz jamiyat bo‘lmaganidek, jamiyatsiz ham oila yo‘q. Shu bois o‘zini hurmat qilgan jamiyat birinchi navbatda oilaga eʼtibor qaratadi. Ijtimoiy munosabatlar ham oilaviy muhitdan kelib chiqqan holda shakllanadi. Ushbu kitob nomidanoq maʼlum, oilaviy muammolarga adolatli yechim topishda zarur qo‘llanma bo‘lishiga umid qilamiz. Unda: — oilaviy munosabatlar qanday bo‘lishi — er-xotin huquqlari va masʼuliyati — farzand tarbiyasi — Silai rahm va boshqa masalalarda islomiy yechimlar bor.
978-9943-5680-1-3
216
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/onur-koplon-hairlisi
Onur Qoplon: Xayrlisi
Gohida yashash uchun emas, o‘lolmaganimiz uchun yashab yurganimiz haqida o‘ylab qolaman. Buni oshkora ayta olmasak-da, kun davomida qiladigan ishlarimiz ro‘yxati bildirib qo‘yadi. Shu o‘limli dunyoda urvoqchalik ahamiyati bo‘lmagan masalalarga o‘limdan ham muhimroq masaladek eʼtibor qaratamiz. Vaqti kelsa, "xayrlisi", "yaxshilikka bo‘lsin" degan so‘zlarni ehtimol qunt bilan shug‘ullansak, hayotimizni tubdan o‘zgartirib yuboradigan jiddiy masalalardan o‘zimizni olib qochish uchun ishlatamiz. Biroq endi har gal "xayrlisi" deganingizda, ko‘proq narsani tushuntiradigan bo‘lasiz. Qachon "xayrlisi" desangiz, "Mening bir maslagim, g‘oyam bor" deb aytasiz. Nazardan soqit qilishni emas, haqiqatni izlashni istab qolasiz. "Xayrlisi" deganingizda hech kim ko‘rmasa ham, eshitmasa ham. U ko‘rib turganini va eshitayotganini his qilasiz.
978-9943-8203-8-8
192
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/robert-kiiosaki-boi-ota-kambagal-ota-usmirlar-uchun
Robert Kiyosaki: Boy ota, kambag'al ota o'smirlar uchun
O‘zi istagan boylikka erishish uchun kelajagini savodli va ongli ravishda boshqarish xap bir insonning huquqidir. Ushbu kitob sizga pul tilida so‘zlashishni o‘rgatadi, pullarni harakatlanishga va o‘sishga, yaʼni sizning foydangiz uchun ishlashga majburlashni tushuntiradi. Sizni bir umr pul uchun ishlashga majburlovchi anʼanalarni yo‘qoting! Keng o‘quvchilar ommasi uchun mo‘ljallangan.
978-9943-6633-4-3
158
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/abdukarim-mirzaev-huzur-eshigi-1-kundalik
Abdukarim Mirzayev: Huzur eshigi. 1-kundalik
Shunday savollar borki, ularni tilga olishimiz hamonoq hayotimizning qaysidir nuqtalarida o‘zgarishlar sodir bo‘la boshlaydi. Insonlar uzoqlarga qarashdan, nimalarnidir eslashdan, javobsiz qoldirgan yoki hech qachon o‘ylab ham ko‘rmagan savollariga javob berishdan qochishadi. Balki, tayinli javobi yo‘qligi uchundir. Balki, o‘ylab ham ko‘rmagani uchundir. Nima bo‘lganda taqdirda ham, bu hol butun umr davom etmaydi. Qachondir to‘xtash va savollarga javob berish kerak bo‘ladi. Ayrim narsalarni boshqarish mumkin, ayrimlarini esa boshqarish imkonsiz. Baʼzi savollarga javob topish mumkin, baʼzilariga esa imkonsiz. Ammo bu - imkonsizday tuyuladigan ishlarga urinib ko‘rmaslik kerak yoki javobsiz savollarni bermaslik kerak degani emas! Aslo!
978-625-8073-09-6
224
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/hakan-mengyuch-hech-bir-uchrashuv-tasodif-emas
Hakan Mengyuch: Hech bir uchrashuv tasodif emas
Taqdir insondan voz kechmaydi. U har on qayta va qayta yozilaveradi. Shunday paytlar bo‘ladiki: "Bu ishni qilmayman", — deysan-u, lekin qilishga majbur bo‘lasan. "Endi bunga chiday olmayman", deysan-u, ammo, baribir, chidaysan. "Buni seva olmayman", deysan-u, biroq yana sevasan. "Voz kechib ketolmayman", deysan-u, lekin bir lahzada voz kechib keta olasan. “O‘ldim”, deysan-u, ammo yashashda davom etasan. Bir sufiy va hayotda o‘z maqsadini topa olmagan bir yosh qiz o‘zligini anglash, o‘z shaxsini yangidan kashf etish uchun birgalikda yetti kunlik safarga yo‘l olishadi. Ular o‘zlarini oldinda nimalar kutayotganini bilishmaydi. Taqdirdan boshqa ishonadiganlari va suyanadiganlari yo‘q. Shahardan shaharga yetti kun pulsiz, oziq-ovqatsiz va, eng muhimi, hech qanday rejalarsiz sayohat qilishadi va safar boshlagan joyiga qaytganlarida endi hech narsa avvalgidek bo‘lmasligini anglaydilar. Yetti kun ichida ham odam o‘zgarishi mumkinmi?.. Taqdirni qayta yozish mumkinmi?.. Albatta, yetti kun ichida hammasi o‘zgarishi mumkin... Xuddi qamishzordagi bir qamishning ettu bor sayqallanganidan keyin yoqimli ohanglar taratuvchi “nay”ga aylanganidek...
978-9943-8021-2-4
224
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/8-mart-uchun-dustimga-sovga
8-mart uchun "Do‘stimga sovg'a"
Xalqaro xotin-qizlar kuni uchun sovgʻa tavsiyasi! Kitoblar bilan birga sovgʻa ichiga tabriknoma ham solinadi, oʻrab beriladi va Oʻzbekiston boʻylab istalgan manzilga bepul yetkazib beriladi. Toʻplamlar onangiz, op-singlingiz, hamkasbingiz, kursdoshingiz yoki doʻstingiz uchun tavsiya etiluvchi ajoyib kitoblardan tuzilgan. Sizdan shunchaki buyurtma berish va qadrli insoningizni xursand qilish talab etiladi xolos. Do‘stimga sovg‘a to‘plamida ushbu ajoyib kitoblar mavjud: 1. “Latte omili. Moliyaviy mustaqillik va erkin hayot sari” 2. “Zukkolar va landavurlar” 3. “Samaradorlikning 21 yo‘li” 4. “Diqqat. Chalg‘ituvchi dunyoda muvaffaqiyat sirlari”.
null
null
null
https://asaxiy.uz/uz/product/herbert-uells-vaqt-mashinasi
Herbert Uells: Vaqt mashinasi
Zamonlar osha sayohat va unda texnologiyadan foydalanish g‘oyasi badiiy adabiyotga birinchilardan bo‘lib Xerbert Uellsning «Vaqt mashinasi» ilmiy-fantastik asari orqali kirib kelgan. Mazkur asarda Zamonlararo sayohatchi olis kelajakka yo‘l oladi. U o‘ziga xos antiutopiya ilmiy taraqqiyot va ijtimoiy tengsizlik insoniyat tanazzuliga olib kelgan davrga tushib qolgandi. Muallif sayohatchining boshdan kechirgan kutilmagan va shiddatli voqealar tafsilotlarini uning nomidan bayon etadi. Sayohatchi o‘zi tushib qolgan insoniyatning yangi jamiyatini - odamlar ishlamasdan rohat farog‘atda, o‘yin-kulgi bilan kun kechiradigan, yuqumli kasalliklar ustidan mutlaq g‘alaba qozonilgan turmush tarzini o‘rganishga kirishadi. Yer yuzida ilmiy-texnikaviy taraqqiyot to‘xtab qolgan va insoniyat mutlaq dam olish holatida, degan dastlabki xulosalarga keladi. Asar kutilmagan voqealarga boy, qisqacha aytganda, «Vaqt mashinasi» bilan sarguzashtli mutolaa onlarini boshdan kechirasiz.
978-9943-20-899-5
128
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/mario-pyuzo-ed-falko-korleonelar-oilasi
Mario Pyuzo, Ed Falko: Korleonelar oilasi
«Korleonelar oilasi» - Mario Pyuzo yozib qoldirgan ssenariy asosida 2012 yili Ed Falko tomonidan yozilgan roman. Uni «Cho‘qintirgan ota»ga bevosita bog‘lik, hatto ushbu durdona asarning debochasi sifatidagi roman deyish mumkin. Roman voqealar rivoji, kutilmagan sarguzashtlari bilan detektiv turkumidagi asarlardan aslo qolishmaydi. Nima bo‘lganda ham unda Mario Pyuzo imzosi yaqqol sezilib turadi. Buyuk turg‘unlik davrida Vito Korleonening o‘z saltanatini qay tariqa mustahkamlagani, Nyu-Yorkdagi qudratli donga aylangani, aro yo‘ldagi qonli olishuvlari bayon etiladi. Hamda Tom Xagenning maslahatchi bo‘lishdan oldin ushbu xonadon aʼzosiga aylangani xususida hikoya qilinadi. Kitob mashhur afsonaning son-sanoqsiz muxlislari qatori Mario Pyuzo ijodiga oshufta yangi avlod uchun ham, shubhasiz, qiziqarlidir.
978-9943-8835-1-2
544
2023
https://asaxiy.uz/uz/product/ahmad-hodii-maksudii-ibodati-islomiya-yumshok-mukova
Ahmad Hodiy Maqsudiy: Ibodati islomiya (yumshoq muqova)
Ушбу китоб диёримиз мусулмонлари орасида бошланғич диний қўлланма сифатида маълум ва машҳурдир. Унда аҳли сунна вал жамоанинг, хусусан, ҳанафий мазҳаби бўйича шариат қоидалари тушунтирилган. Асар асримиз бошларида ўша пайтдаги тил меъёрларига мос ифода ва иборалар ила битилган. Бу йўсин хозирги замон ўқувчиси учун бироз қийинчилик туғдириши табиий, албатта. Шу боисдан ҳам муаллифнинг баён тилини бир оз замонавийлаштиришга журъат этдик. Ушбу мўъжаз қўлланма кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, мактаб ёшидаги ўқувчиларга, шунингдек, улуғ ёшдаги саводли кишиларга ҳам бирдек асқотади деган умиддамиз. Аллоҳ таоло барчамизни ибодати исломияда собитқадам қилсин!
978-9943-7162-4-7
272
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/marsel-brion-menkim-sohibkiron-zhahongir-temur
Marsel Brion: Menkim, Sohibqiron-Jahongir Temur
Франциялик тарихчи олим, адиб Марсель Брионнинг Буюк бобомиз Амир Темур ҳақидаги мазкур китоби АҚШ ва Ғарбий Европа давлатларида бир неча маротаба чоп этилган бўлиб, энг сара асарлар қаторига киради. Эътиборли жиҳати шундаки М.Брион томонидан тартиб берилган ушбу китоб тўлалигича Соҳибқирон Амир Темурнинг ўз қўли билан ёзилган эсталикларидан иборат. Унинг форс тилидаги ягона нусхаси Яман ҳукмдори Жаъфар Подшо кутубхонасида сақланган, кейинчалик эса Англияга олиб кетилган. Мазкур асарни ўқиш асносида улуғ бобокалонимизнинг ўзига хос жиҳатлари билан ҳам танишасиз, фаолияти қанчалар ибратли эканлигига амин бўласиз. Китобда баён этилган Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти барча учун бирдек сабоқ мактаби бўлиши шубҳасиз. Китоб ҳақида маълумотлар: Чоп этилган нашриёти: "Сано-стандарт" Чоп этилган йили: 2018 Муқоваси: Қаттиқ Бетлари сони: 560
978-9943-20-450-8
572
null
https://asaxiy.uz/uz/product/nasiba-yusupova-turk-tilini-urganamiz
Nasiba Yusupova: Turk tilini o'rganamiz
Ushbu kitob turk tilini mustaqil o‘rganuvchilar uchun zarur qo‘llanma bo‘lib, 17 ta asosiy darsni o‘z ichiga olgan. Kitobda turk tilini oson o‘zlashtirishga doir muhim mashqlar, kerakli so‘zlar lug‘ati va eng ko‘p qo‘llaniladigan iboralar berilgan. Shuningdek, kundalik hayotda, turli jamoat joylarida, transport vositalarida, aeroport, shifoxona kabi maskanlarda so‘zlashuvga doir mavzular keng yoritilgan. Kitob turk tilini o‘rganishni niyat qilgan barcha qiziquvchilar uchun mo‘ljallangan.
978-9943-6501-1-4
96
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/ahmad-hodiy-maqsudiy-ibodati-islomiya-lotin-yumshoq
Ahmad Hodiy Maqsudiy: Ibodati islomiya (lotin, yumshoq)
Ushbu kitob diyorimiz musulmonlari orasida boshlang‘ich diniy qo‘llanma sifatida maʼlum va mashhurdir. Unda ahli sunna val jamoaning, xususan, hanafiy mazhabi bo‘yicha shariat qoidalari tushuntirilgan. Asar asrimiz boshlarida o‘sha paytdagi til meʼyorlariga mos ifoda va iboralar ila bitilgan. Bu yo‘sin hozirgi zamon o‘quvchisi uchun biroz qiyinchilik tug‘dirishi tabiiy, albatta. Shu boisdan ham muallifning bayon tilini bir oz zamonaviylashtirishga jurʼat etdik. Ushbu moʻjaz qo‘llanma keng kitobxonlar ommasiga mo‘ljallangan bo‘lib, maktab yoshidagi o‘quvchilarga, shuningdek, ulug‘ yoshdagi savodli kishilarga ham birdek asqatadi degan umiddamiz. Alloh taolo barchamizni ibodati islomiyada sobitqadam qilsin!
978-9943-6944-6-0
240
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/mufti-muhammad-taqiy-usmoniy-islom-moliyasiga-kirish
Mufti Muhammad Taqiy Usmoniy: Islom moliyasiga kirish
Ushbu kitob mo‘min-musulmonlarning kundalik xayotlarida zarur bo‘lgan oldi-sotdi, qarz oldi-berdilari va shunga o‘xshash muhim moliyaviy masalalarni o‘z ichiga olgan. Asarda muallif har bir jumlasini ilmiy dalillar bilan asoslab bergan.
978-9943-8140-0-4
288
2023
https://asaxiy.uz/uz/product/grigorii-petrov-ok-nilufarlar-yurtida-yumshok-mukova
Grigoriy Petrov: Oq nilufarlar yurtida (yumshoq muqova)
Qo‘lingizdagi ushbu kitobda bir millat uyg‘onishiga guvoh bo‘lgan Grigoriy Petrovning kelajak haqida kuzatuvlari va kuzatgan voqealari mavjud. O‘z hayotini Rossiya, Bolgariya, Yugoslaviya va Fransiya kabi mamlakatlarda o‘tkazgan yozuvchi olti yuz yil davomida Shvetsiyaning, so‘ngra Rossiyaning mustamlakasi ostida kambag‘al va mazlum hayot kechirgan Finlandiyaga uyushtirgan ko‘plab sayohatlarida ko‘rgan Fin xalqining milliy uyg‘onishini bu kitobda keltirib o‘tgan. Milliy uyg‘onishga olib boradigan yo‘l yuksak axloq, mehnatsevarlik va ishlab chiqarish orqali o‘tadi va bu faqat poydevori mustahkam bir taʼlim tizimi bilan qilinishi mumkin. Afsuski, taʼlim tizimini mustahkam poydevor asosida qura olmaydigan jamiyatlarning taqdiri halokatlidir. Mazkur kitob taʼlim tizimimizning takomillashishiga, mamlakatimizning ilmiy-texnikaviy yuksalishiga katta hissa bo‘lib qo‘shil ishiga ishonamiz!
978-9943-7254-3-0
192
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/abu-nasr-forobii-fozil-odamlar-shahri-yumshok-mukova
Abu Nasr Forobiy: Fozil odamlar shahri (yumshoq muqova)
Sharq Uyg‘onish davrining buyuk mutafakkiri Abu Nasr Forobiy asarlarida oqilona davlat tuzimi, insoniyat jamiyati haqidagi nodir va dono fikrlarga duch kelamiz. IX–X asrlarda yashab, ijod etgan «Arastu falsafasi», «Fozil odamlar shahri», «Ilmlarning kelib chiqishi to‘g‘risida» asarlaridan namunalar kiritilgan. Kitob faylasuflarga, tarixchilarga, adiblarga va shu soha bilan qiziquvchi o‘quvchilarga mo‘ljallangan.
978-9943-27-613-0
320
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/russkij-yazyk-za-2-mesyaca-rus-tili-2-oyda
Русский язык за 2 месяца (Rus tili 2 oyda)
Til o'rganish ilmining eng afzallaridan biri. Ushbu kitobni til o'rganish ishtiyoqidagi yoshlar, qiziquvchilar uchun nashrga tayyorladik. O'organilishi oson bo'lishi uchun jadvallar, figuralar va mavzulashtirilgan lug'atlar keltirdik. Kitob so'ngida olgan bilimlaringiz mustahkamlanishi uchun turli xil mavzulardagi matnlarni keltirdik. Ilm o'rganishdan charchamang...
978-9943-7024-9-3
224
2021
https://asaxiy.uz/uz/product/utkir-hoshimov-ikki-eshik-orasi
O‘tkir Hoshimov: Ikki eshik orasi (Nurli dunyo)
"Rost bilan yolg‘onning o‘rtasi - to‘rt enlik", degan gap bor. Qiziq, nega endi oz emas, ko‘p emas, to‘rt enlik ? Gap shundaki, ko‘z bilan quloqning orasi -  to‘rt enlik ekan . Eshitganingga emas,ko‘rganingga ishon... Maqsad - shu. Bu kitobdagi ko‘p odamlarni o‘zim ko‘rganman. Ko‘plari bilan gaplashganman. Baʼzilarining o‘zi bilan, baʼzilarining... ruhi bilan... Baʼzilari nimani gapirgan bo‘lsa, shuni qog‘ozga tushirdim. Baʼzilari nima gapirganini emas, nima o‘ylaganini yozishga majbur bo‘ldim. (Nachora, hamma rost gapiravermaydi. Ammo yolg‘on gapirayotgan odam ham ichida, baribir rostini o‘ylaydi.) Xullas, bu savdolar ko‘p yillar davomida ko‘p kishilarning boshidan kechgan. Ular ustidan hukm chiqarish - sizlarga havola... Tilimning uchida turgan yana bir andishani aytmasam bo‘lmaydi. Ehtimol, siz bu kitobda fojia ko‘payibroq ketmadimikan, degan xayolga borarsiz. Nachora, avvalo, hayot- nuqul bayramdan iborat emas. Urush esa o‘yin emas. Ikkinchi jahon urushi ellik million odamning uvoliga qoldi. Shundan bir yarim millioni bizning o‘zbeklar edi. Eng aziz, eng asl kishilarimiz. Qolaversa, urush faqat okopdagi jangchilarning joniga chang solib qolmadi. minglab chaqirim naridagi odamlarni ham sinovdan o‘tkazdi. Negaki, biz bir xonadon aʼzolarimiz. Mushkul damlarda imonini, insonligini saqlab qolgan ota-onalarimiz, aka-opalarimizning hayoti bugungi zamonda bizga o‘rnak bo‘lsa ne ajab ! Eʼtiboringizga havola etilayotgan mazkur kitob O‘tkir Hoshimov asarlari ichida qamrovi, o‘quvchi qalbiga yaqinligi bilan alohida ahamiyatga ega. Unda adib qariyb qirq yillik davrni o‘z ichiga olgan, bir qancha chigal va murakkab taqdirlar misolida o‘z xalqining urush davrida boshdan kechirgan hayoti, qismati haqida mahorat bilan qalam tebratgan. Zamon va davr qanday sharoitda kechishidan qatʼi nazar insoniy qadr-qimmat tushunchalarini saqlab qolgan, taqdirini el-yurti, xalqi, vatani taqdiri bilan bog‘lagan, farzandidan ayrilgainida ham qalbiga quvonch baxsh etishi mumkin bo‘lgan boshqa sababni o‘zi uchun yarata olgan, hayotini sevgi-muhabbat tuyg‘ulari bilan bezamoqchi bo‘lgani holda urush hukmiga tobe bo‘lib qolgan insonlar qismatini ifodalovchi ushbu asar mutolaasidan so‘ng bugungi o‘tayotgan tinch -omon hayotingiz, farzandlaringiz baxti uchun shukrona aytasiz. Asar aynan shu jihati bilan qalblarga yaqin.
978-9943-8879-1-6
704
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/bodo-shefer-goliblik-qonuniyatlari
Bodo Shefer: G‘oliblik qonuniyatlari
Hayotda farovon turmush asoslarini barpo qilish yoki noshudlik orqasidan qashshoq yashash-shaxsan o‘zingizga bog‘liq ekanligi ruhiy-falsafiy tarzda sodda bayon etiladi. Qo‘lingizdagi bu kitob hayotda muzaffar bo‘lishni xohlaganlar uchun yozilgan.
978-9943-4336-9-4
240
2018
https://asaxiy.uz/uz/product/agata-kristi-izquvar-puaro
Agata Kristi: Izquvar Puaro
Ushbu to'plamda yozuvchining bir-biridan qiziqarli hikoyalari jamlangan. Detektiv hikoyalar voqealari rang- barangligi bilan ham ajralib turadi. Kitobni o'qigan oʻquvchi o'sha detektiv janrdagi voqealarga qiziqishi ortadi. Bevosita kitob qahramonlariga ergashadi. Kitobdagi voqealar shunisi bilan ham o'quvchini o'ziga jalb etadi. Toʻplam sizga manzur bo'ladi degan umiddamiz.
978-9943-8644-0-5
272
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/nabi-iildiz-orzularing-allohga-omonat
Nabi Yildiz: Orzularing Allohga omonat
O‘ylab ko‘radigan bo‘lsam, o‘tmishim men yashashni istamagan kechinmalarga to‘la ekan. Va bularning aksariyatida sening isming yozilgan ... Vaqtimni behuda sarflaganimni anglagach, qolgan umrimga sig‘dirishim mumkin bo‘lgan narsalar ham tobora kamayib ketganini anglab yetishni boshladim. Noldan boshlab, qayergacha bora olaman, bilmayman, ammo nima qilib bo‘lsa ham qalbimni sendan qutqarishim va hayotimni tartibga keltirishim kerak. Va Allohdan senga doir bo‘lmagan, umid va huzurga to‘la hayotni so‘rayman ...
978-9943-8250-9-3
208
2022
https://asaxiy.uz/uz/product/nurali-kobul-suikasddan-sunggi-sukut-yohud-chingizhondan-cherchillgacha
Nurali Qobul: Suiqasddan so‘nggi sukut yoxud Chingizxondan Cherchillgacha
Nurali Qobul - tarixchi, yozuvchi, shoir hamda tarjimon. Nurali Qobulning „Oyqor“ nomli birinchi qissa va hikoyalar toʻplami 1978-yilda nashr etildi. Shundan soʻng, uning „Salom, togʻlar“ (1979), „Tubsiz osmon“, „Yashash uchun kechikma“, „Kaptarlar qaytmagan kun“, „Unutilgan sohillar“ (1988), „Bugʻdoy pishigʻiga yetmaganlar“, „Yetti iqlim xoqoni yoxud ahd va taxt“ kabi roman, qissa va hikoyalar kitoblari, „Odam, Oyqor togʻ va daydi shamol“ nomli sheʼriy ertagi, „Vatandan yaxshi yor boʻlmas“ nomli publitsistik maqolalar toʻplami dunyoga keldi. Yozuvchi hamda shoirlik istʼedodlaridan foydalangan ijodkor 7 kitobdan iborat tarixiy-siyosiy mavzuga doir roman-pamflyot ham yaratgan.
978-9943-5257-1-9
320
2019